ТАЙИНЛОВ

ТАЙИНЛОВ


Андижон вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига Абдуллаева Гулнорахон Маърифжоновна тайинланди.

Г. Абдуллаева 1967 йилда Избоскан туманида таваллуд топган.   1989 йилда Тошкент давлат университети (кундузги), 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1989 йилда Андижон пахтачилик институтида ўқитувчиликдан бошлаган. 1990-1992 йилларда Андижон вилоят ижроия комитети ижтимоий, маданий муассасалар бўлимининг 

1-тоифали мутахассиси, 1992-1995 йилларда Андижон вилоят ҳокимлигининг 1-тоифали мутахассиси, 1995-2000 йилларда Избоскан тумани ҳокимлиги хусусийлаштириш бўлими мутахассиси, бош мутахассиси бўлиб ишлаган. 

2000-2006 йилларда Андижон вилоят ҳокимлигининг етакчи мутахассиси, 2006-2007 Маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг Андижон вилоятидаги вакили, тармоқ раислари Кенгашининг раиси, 2010-2013 йилларда Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раисининг ўринбосари, 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси вазифаларида фаолият кўрсатган.

Тайинловга қадар Г. Абдуллаева Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Абдуллаева Гулнорахон Маърифжоновнани янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.


Report Page