ТАЙИНЛОВ

ТАЙИНЛОВ


Шукуров Ўткирбек Илхамович Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Ў.Шукуров 1983 йилда Андижон вилоятининг Андижон туманида туғилган. 2011 йилда Андижон педагогика институтини, 2012 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Андижон шаҳри 47-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси вазифасидан бошлаган. 

У 2006 йилдан бошлаб, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Андижон вилояти Кенгаши референти, Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий масалалари, корхона, ташкилот ва муассасалардаги ёшлар билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси, бўлим мудири, ахборот-таҳлил бўлими мудири, Кенгаш раисининг ўринбосари, Кенгаш раиси вазифасини бажарувчи, Марказий Кенгаш раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи раисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ўткирбек Шукуров тайинловга қадар Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Шукуров Ўткирбек Илхамовични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақият ва зафарлар тилаб қолади.


Report Page