ТАЙИНЛОВ

ТАЙИНЛОВ


Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Мўминов Насибулло Набиевич тайинланди.

Н. Мўминов 1983 йилда Андижон туманида таваллуд топган.
2006 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Андижон қурилиш техникумининг махсус фан ўқитувчиси вазифасидан бошлаган.

2003-2015 йилларда Андижон уй-жой ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида бўлим бошлиғи, амалиёт ишлари бўйича, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаган.
2015-2017 йиллар давомида Андижон қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежининг директори,
2017- 2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Андижон вилояти бўлими бошлиғи, 2018-2019 йиллар давомида эса Андижон вилояти ҳокимлиги касб-ҳунар бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият кўрсатган.

Тайинловга қадар Н.Мўминов Андижон вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Мўминов Насибулло Набиевични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Report Page