ТАЙИНЛОВ
Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Нишанов Махамаджон Садикжанович тайинланди.
Нишанов Махамаджон Садикжанович 1969 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 1992 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1992 йилда Андижон вилояти сув хўжалиги бошқармаси мутахассиси вазифасидан бошлаган.
2001-2003 йилларда Андижон шаҳар ИИБ жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
2011-2014 йилларда Андижон вилояти Пахтаобод Шаҳрихон туманлари ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
2014-2022 йилларда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Марҳамат тумани ИИБ бошлиғи, Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ бошлиғи, Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-ҳуқуқбузарлик профилактикаси бошқармаси бошлиғи, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар Нишанов Махамаджон Садикжанович, Андижон вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи бўлган.
Андижон вилояти ҳокимлиги Нишанов Махамаджон Садикжановични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.