ТАХЙИЛ СЕҲРИ

Muallif: Shariy ruqiya
ТАХЙИЛ СЕҲРИ, ХАЁЛДА БИРОР НАРСАНИ ТУЮЛТИРИШ, ХАЁЛНИ ЎҒИРЛАШ СЕҲРИДИР
Қуръонда АЛЛОҲ таоло айтади:
Улар (сеҳргарлар) айтдилар:
قَالُوا يَا مُوسَىٰ إِمَّا أَن تُلْقِيَ وَإِمَّا أَن نَّكُونَ نَحْنُ الْمُلْقِينَ. قَالَ أَلْقُوا فَلَمَّا أَلْقَوْا سَحَرُوا أَعْيُنَ النَّاسِ وَاسْتَرْهَبُوهُمْ وَجَاءُوا بِسِحْرٍ عَظِيمٍ. وَأَوْحَيْنَا إِلَىٰ مُوسَىٰ أَنْ أَلْقِ عَصَاكَ فَإِذَا هِيَ تَلْقَفُ مَا يَأْفِكُونَ. فَوَقَعَ الْحَقُّ وَبَطَلَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ. فَغُلِبُوا هُنَالِكَ وَانقَلَبُوا صَاغِرِينَ. وَأُلْقِيَ السَّحَرَةُ سَاجِدِينَ. قَالُوا آمَنَّا بِرَبِّ الْعَالَمِينَ. رَبِّ مُوسَىٰ وَهَارُونَ
Эй Мусо, ё сен (қўлингдаги асони) ташла, ёки биз (ўзимизнинг қўлимиздаги нарсаларимизни) ташлаймиз. У(Мусо): Сизлар ташланглар, деди. Бас, улар ташлаганларида одамларнинг кўзларини бўяб дахшатга солиб қўйдилар ва зўр сеҳр кўрсатдилар. Биз Мусога: Асойингни ташлагин, деб вахий юбордик. Баногоҳ, у (аждарга айланган ҳасса) уларнинг уйдирмаларини юта бошлади. Бас, ҳақиқат қарор топди, уларнинг қилган ҳаракатлари эса ботил бўлди. Бас, у ерда (Фиръавн ва унинг тарафдорлари) мағлуб бўлишиб, беобру бўлган ҳолларида (шаҳарга) қайтдилар. (Шу пайт) сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида ерга ташланиб: Барча оламларнинг Парвардигорига, Мусо вам Ҳоруннинг Парвардигорига имон келтирдик, дедилар.
📖Аъроф сураси 115-122 оятлар.
Сеҳргарлар дедилар:
قَالُوا يَا مُوسَىٰ إِمَّا أَن تُلْقِيَ وَإِمَّا أَن نَّكُونَ أَوَّلَ مَنْ أَلْقَىٰ. قَالَ بَلْ أَلْقُوا فَإِذَا حِبَالُهُمْ وَعِصِيُّهُمْ يُخَيَّلُ إِلَيْهِ مِن سِحْرِهِمْ أَنَّهَا تَسْعَىٰ
Эй Мусо, сен (қўлингдаги асойингни аввал) ташлайсанми ёки бизлар биринчи ташловчи бўлайликми? (Мусо) айтди: Йўқ, сизлар ташланглар. (Улар қўлларидаги асо ва ипларни ташлаган эдилар) баногоҳ иплари ва асолари сеҳр қилганлари сабабли (Мусога) юриб кетаётгандек туюлди.
📖Тоҳа сураси 65-66 оятлар
Тахйил сеҳрининг аломатлари
1️⃣ Турган кишини ҳаракат қилаётгандек, ҳаракат қилаётган кишини тургандек кўриш.
2️⃣ Кичикни катта, каттани кичик кўриш.
3️⃣ Ҳудди Мусо алайҳиссалом замонларидаги инсонлар асо ва ипларни ҳаракатланаётгандек кўрганлари сингари нарсаларни ҳақиқий кўринишидан ўзга ҳолатда кўради.
Тахйил сеҳри қандай содир бўлади?
Сеҳргар одамлар биладиган бирор нарсани келтиради, сўнг ўзининг ширкка тўла азимасини ва куфрий тилсимларини ўқиб шайтонлардан ёрдам сўрайди, одамлар у нарсаларни ҳақиқий ҳолатидан ўзгача кўра бошлайдилар. Сеҳргарни кўрган бир кишининг айтиб беришига қараганда, у одамларнинг рўпарасига бир тухумни қўйгач, сўнг азималарни ўқий бошлаган, туҳум ғайри оддий тезликда айланиб кетган. Бошқа бир кишининг айтишича, сеҳргар иккита тошни қўйиб, тилсимни ўқиган, тошлар эса ҳудди қўчқорлардек сузиша бошлаган. Бу каби сеҳр ишлари одамларнинг пулини олиш ё обрў ва шуҳрат орттириш мақсадида бўлади. Гоҳида сеҳргар сеҳрнинг бу турини бошқа турига аралаштириб сеҳр қилади. Масалан, тафриқ сеҳрида эркак гўзал аёлини ҳунук кўради, иситиш сеҳрида эса бунинг акси бўлади. Сеҳирнинг бу тури «фокус» деб номланувчи ва қўл усталигига боғлиқ бошқа туридан фарқ қилади.
Тахйил сеҳрини ботил қилиш: тахйил сеҳрини шайтонларни қувадиган амаллар билан кетқазиш мумкин. Масалан:
1️⃣ Азон айтиш.
2️⃣ Оятул курсийни ўқиш.
3️⃣ Шайтонларни қувувчи шариатда ворид бўлган дуо ва зикрларни ўқиш.
4️⃣ Басмала (яъни БИСМИЛЛАҲ ни) айтиш каби. Шарти шуки, киши таҳоратли бўлсин.

📝Kаналимизга уланиш учун босинг✅