ТАДБИРКОРНИ ТЕКШИРИШ МУМКИН ЭМАС...(ми)

ТАДБИРКОРНИ ТЕКШИРИШ МУМКИН ЭМАС...(ми)


Тўғри, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини асоссиз текшириш, ўрганиш мумкин эмас, бу адолатли тартиб, гап йўқ.!!! Лекин, шу нарсани ҳам мулоҳаза қилиб кўриш керакки, бу ҳолатда ўз мол мулки, моддий техник ресурслари ва ўша мол мулкка эгалик ҳуқуқи тўлиқ эътироф этилган тадбиркорлар назарда тутилган бўлиб, улар хар бир харакатлари ўзини фойдаси ва жамият хаёти учун нақадар аҳамиятга эга эканлигини ҳис қилиб чин дилдан фаолият юритишади.

Албатта, бу каби тадбиркорлар фаолиятига асоссиз аралашишга йўл қўймаслик керак. Аммо, жамиятда яна бир хил тадбиркорлар борки, улар давлат мулки объектлари, давлат мулки ҳисобланган ер майдонларини, табиат ёки инфратузилма объектларини фаолиятнинг аниқ бир йўналиши билан шуғулланиш мақсадидагина ижара шартномаси асосида вақтинча фойдаланиш (5, 10, 20, 49, 99 йил), аниқ бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш, етказиб бериш ёки хизмат кўрсатиш фаолияти билан банд бўлган тадбиркорлар ҳам бор. Шу ерда ҳақли савол туғилади. Давлатнинг (демак ҳалқнинг) мулки ҳисобланган минглаб кв. м бино ва иншоотларни, юзлаб - минглаб гектар ер майдонларини ижарага олган тадбиркор шу давлат (яна ҳалқ) мулкидан мақсадли, яъни ҳалққа нафи келадиган мақсадда фойдаланяптими?! У ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ёки кўрсатаётган хизматлар ижара шартномаси талабларига мос келадими? Оддий қилиб айтганда,(мисол учун) аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш фаолиятини юритиш шарти билан давлат мулки бўлган иншоотни ижарага олган тадбиркор ўша ижара мулк жойлашган ҳудудда балиқ ҳовузлари (балиқ кўл - чунки буни учун барча имкониятлар бор иншоотни эгаллаб ўтирибди) ташкил қилиб даромад манбаи яратиб олса ҳам нега хеч ким уни мушугини пишт демаслиги, текширувчи органлар унинг фаолиятини ўрганмаслиги ёки мулкни асл эгаси бўлган давлат (ҳалқ) нега даромадга шерик бўлмаслиги керак ?... Ва ёки давлатга аниқ бир махсулот (айтайлик, гўшт, сут, тухум) етказиб бериш фаолияти билан шуғулланишни ваъда бериб давлат мулки (ер майдони) ни ижарага олган «тадбиркор»ни на чорва моллари ва на паррандаси бўлмаса унинг бу ерни ижарага олишидан давлат (ҳалқ) га нима наф?.. Аксинча, махсулот тақчиллиги вужудга келиб, бозорда гўшт ва сут маҳсулотлари нархи ошиб кетиши натижасида бу «тадбиркор»ни фаолияти давлат (ҳалқ) ни зарарига эмасми ?...

(давоми бор)...

Райимжон Мирзаалимов




Report Page