ТАДБИРКОРЛАР УЧУН БИЗНЕС ФОРУМ!!!

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН БИЗНЕС ФОРУМ!!!


Бугунги кунда Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга нафақат мамлакатимиз, балки хорижий давлатларда ҳам талаб юқори бўлмоқда.

Хусусан, қўшни Тожикистон Республикасида ҳам бизнинг вилоятимиз тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга кундан еунга талаб ортиб бормоқда.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 9 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида Тожикистон Республикасининг Соғд вилояти, Спитамен ва Жаббор Расулов туманлари тадбиркорлари ўртасидаги бизнес муҳитни яхшилаш, янги ҳамкорлар топиш, қолаверса, икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида “Тадбиркорликни жадал ва янада кенг ривожлантириш учун барча шароитларни яратиш - энг муҳим вазифамиздир” шиори остида бизнес форум ўтказилади. 

Мазкур форумга Чирчиқ шаҳридаги барча саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам таклиф этилади. 

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги Бизнес Форумда иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлик субъеетлари Чирчиқ шаҳар Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими ёки 70 71-5-04-84 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин.



Report Page