ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

@ buxseom

Ҳурматли тадбиркорлар!

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларни қўллаб-қувватлаш бўйича Президентимизнинг бир қанча Фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Фармон ва қарорлари билан тадбиркорларга солиқ, банк кредитларининг муддатларини узайтириш, тадбиркорлар фаолиятида солиқ аудити текширишларига мораторий эълон қилинганлиги ва бошқа бир қанча имтиёзлар тақдим этилди.

Бу билан пандимия шароитида тадбиркорлар қўллаб-қувватланди ва уларни банкротлик ҳолатига тушуб қолмаслик бўйича чоралар кўрилди.

Президентимиз томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорлар билан берилган имтиёз ва преференцияларни тадбиркорларга қўлланишини ижроси Бизнес-Омбудсман томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Ўз навбатида ўрнатилган карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралади. Жумладан:

жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиш;

деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек фаолият турлари бўйича белгиланган санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз ва масъулиятимиз эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Шу сабабли, Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз фаолиятларида белгиланган карантин қоидалари, санитария қоидалари ва меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширишингизни сўраб қоламиз.

Бизнес-Омбудсман матбуот хизмати

Бухоро вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази матбуот хизмати


Report Page