ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Нурафшон шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашди.

Учрашув давомида "GUZELSOY" МЧЖ раҳбари Режеб Гулсой, Ишлаб чиқариш объекти худудига кириб чиқиш учун йўл масаласи, Назаров Бахриддин Исмаилович раҳбарлик қилаётган "QUYMAKOR" МЧЖга ВМ нинг 666-сонли қарори билан объектга таъсирчан солиқ қўлланилганлиги, бугунги кунга келиб "QUYMAKOR" МЧЖ ўз фаолиятини метал конструкциялар ишлаб чиқариш бўйича ташкил этган бўлиб ҳозирда ушбу корхонага 30 та пайвандчиларга эхтиёж бор эканлигини такидлаб ўтди. Нурафшон шаҳар "GRAND MED CENTER" МЧЖ раҳбари Арсланов Неъматжон Файзуллаевич Обод маҳалла дастури бўйича ажратилган 1500 кв.м майдонида “Диагностика маркази”ни лойиҳалаштириш ва қуриш ишларининг олиб борилиши, “Бахор файз агро” МЧЖ ишончли вакили Абдурухмонов Хабибулла Шермухаммедович вақтинчалик фойдаланиш учун ер майдони ажратиш, "MIR MAQSAD" МЧЖ раҳбари Давлятова Шохида "SERENADA" МЧЖ меҳмонхонасини жиҳозлаш учун 600 млн сўм имтиёзли кредит ажратиш масалалари юзасидан мурожаатлар қилишди.




Тадбиркорларнинг барча мурожаатларини Нурафшон шаҳар ҳокими назоратга олиб тадбиркорларга қулай шароит яратиш, уларни қўллаб қуватлаш бўйича шаҳардаги мутасадди ташкилот раҳбарларига вазифалар берилди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa