ТАБРИКНОМА

ТАБРИКНОМА


Ҳурматли Фарҳод Хакимович!

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети  маъмурияти, профессор – ўқитувчилари жамоаси Сиз азиз инсонни қутлуғ 80 ёшингиз билан самимий табриклайди.

Сизни ватанимиз қишлоқ хўжалиги фани ва ишлаб чиқариш ходимлари, агрокимё ва ўғит қўлллаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳаси бўйича етук олим, маданиятли мураббий педагог, моҳир ташкилотчи раҳбар сифатида яхши билишади ҳамда қадрлашади.

Ҳурматли Фарҳод Хакимович! Сизнинг илмий-тадқиқот соҳасида олиб борган изланишларингиз нафақат жонажон Ўзбекистонимизда балки Россия, Хитой, Латвия,Украина, Қозоғистон каби давлатлар агрокимёгар олимлари томонидан олиб боришяпти.

Сиз томондан тарбиялаб етиштирган шогирдларингиз бугунги кунда фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг жуда кўп соҳаларида самарали фаолият юритиб келишмоқда.

Сизнинг раҳбарлигингизда 4 нафар фан докторлари (DSc), 18 нафар фан номзоди фалсафа доктори диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилиб, олий таълим тизими, илмий тадқиқот муассасаларида тадқиқотларни давом эттириб, фан ва тармоқ ривожига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Сизнинг муаллифлигингизда нашр этилган 8 та дарслик, 13 та ўқув қўлланма, 8 та монографиялар ҳамда 300 дан зиёд илмий мақолаларингиз ҳозирги кун талаба ёшлар, илмий ходимлар учун асосий қўлланма вазифасини ўтаб келмоқда.

Сиз томонидан ишлаб чиқилган ишланмалари нафақат Ўзбекистонда балки Хитой Республикасида ҳам тан олиниб патент ва гувоҳномалар олинишига муваффақ бўлган. Устоз сифатида ҳам яхши биламиз.

Ҳурматли Фарҳод Хакимович СамДВМЧБУ жамоаси мана шундай таббарук 80 лик ёш юбилейингиз билан муборакбод этиб, Сизга байрамона кайфият, илмий-ижодий ишларингизга улкан муваффақият тилайди.

Университет жамоаси сизни бугунги байрамингиз билан табриклаб оилавий баҳт, соғлик ва саломатлик, ижодий баркамоллик тилайди, шогирдлар, фарзандлар, невараю-эваралар ардоғида сермазмун ҳаёт кечиришингизни тилайди.

 

Ҳурмат билан,

СамДВМЧБУ ректори

профессор Х.Б.Юнусов

Report Page