ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ИСТЕЪМОЛЧИ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ

ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ИСТЕЪМОЛЧИ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ


Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Истеъмолчиларга табиий монополия субъектлари томонидан ортиқча қарздорлик ҳисобланганлиги тўғрисидаги фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ўрганишлар ўтказилди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида табиий монополия субъектлари томонидан 2 та ҳолатда табиий газ, 1 та ҳолатда ичимлик суви ва 2 та холатда иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича истеъмолчиларга 6,5 млн сўм ортиқча қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланиб, мазкур маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди ҳамда уларнинг манфаатлари ҳимоя қилинди.

Мисол учун, “Тошиссиққуввати” ДУК томонидан фуқаро С.Рашидовга иссиқлик таъминоти учун 1,4 млн сўм ортиқча қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланиб, истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Шунингдек, ўтказилган ўрганишларда истеъмолчиларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлаётган холатлар юзасидан табиий монополия субъектларига келгусида юқоридаги қонунчилик талабларига риоя этилиши акс холда қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши юзасидан тушунтиришлар берилди.

Агар Сизга табиий монополия субъектлари томонидан кўрсатилаётган хизматларда ортиқча қарздорлик ҳисоблаш ҳолатлари туфайли манфаатларингиз камситилаётган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати.




Report Page