ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ВА АВТОТРАНСПОРТ ҲАЙДОВЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ВА АВТОТРАНСПОРТ ҲАЙДОВЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!



Республика гидрометеорология хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 24-27 февраль кунлари юртимизга совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши натижасида, республикамизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабабли, табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.

Ушбу муносабат билан “Hududgazta'minot” АЖ шуни маълум қиладики, табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилишини инобатга олиб, газ етказиб беришда айрим чекловлар киритилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Hududgazta'minot” АЖ барча автотранспорт ҳайдовчилардан, ўз автоуловларига газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўрайди.

“Hududgazta'minot” АЖ матбуот хизмати 



Report Page