ТААССУРОТЛАРГА БОЙ ОРОМГОҲДА... 

ТААССУРОТЛАРГА БОЙ ОРОМГОҲДА... 


("Зангори олов" оромгоҳидан манзара кўриниши)

Карантиндан сўнг ёзги оромгоҳлар болажонлар учун қувончли кунларни ҳадя этади. Баҳор мавсумини карантин билан уйда вақтини унумли ўтказган бўлишларига қарамай, табиатни соғинишгани аниқ. Қолаверса, ёз фасли инсонни табиатнинг зилол суви, тоза ҳаво ва заминнинг сўлим гўшларига чорлайди.

(чўмилиш ҳавзаси)

Кейинги кунларда карантин чекловларига анча барҳам берилмоқда.  Қувонарлиси, ёзги оромгоҳлар болалар учун ўз фаолиятини бошлаш арафасида.  Ўзбекистон Республикаси Бош вазири  А.Ариповнинг 2020 йил 26 май кунидаги Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингини таъминлаш бўйича топшириғи асосида “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ тасарруфидаги “Зангори олов” болалар оромгоҳида Жамият Касаба уюшмаси томонидан янги санитария-гигиена қоидалари ва меъёрларидан келиб чиқиб ёзги мавсумга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

(корпусларда таъмирлаш ишлари)

Оромгоҳнинг 10.86 гектар майдонида Маънавият ва маърифат хонаси, тиббий ёрдам кўрсатиш пункти, 8 та корпус (ётоқхона павильонлари), футбол ва волейбол спорт комплекслари, турли кўнгиолочар ўтказиш тадбир майдони, 400 нафарли ошхона, 12 та санузель (душ, ювиниш хоналари), 60 кв.м сув ҳавзаси ва яна кўплаб дам олиш жойлари мавжуд бўлиб, ҳозирда ушбу масканда 20 нафар ишчи ходимлар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, болаларнинг вақтини сермазмун ўтказиш мақсадида, маънавият ва маърифат хонасига компьютер жиҳозлари ҳамда интернет тизимлари ўрнатилмоқда. Ақлий ва қўл моторика каби турли ўйинлар, қўл меҳнати учун махсус ашёлар болалар учун тайёрланди.

("Маънавият ва маърифат" маскани)

Жорий йил мазкур оромгоҳда болаларнинг 12 кун белгиланган дам олиш кунида 200 нафар болаларни 3 сменада қабул қилиниши режалаштирилди. Ёзги таътил вақтини унумли ва сермазмун ўтказиш мақсадида оромгоҳда фаолият олиб борадиган  малакали ва тажрибали педагог ходимлар, тарбиячи, етакчи ва тўгарак раҳбарларининг энг муносиблари билан суҳбат ўтказилди.  Жумладан, моҳир ошпазлар ҳам оромгоҳ учун жалб этилади.

кутубхона

Энг муҳими, ҳар бир бола санитария-гигиена қоидаларига риоя этилган ҳолда, тиббий назоратдан ўтказилиб, ижобий натижа таҳлилидан сўнгина қабул қилиниши белгиланади. Бундан ташқари, оромгоҳга етиб келинганидан сўнг ҳам тана ҳарорати ўлчаниб, оромгоҳнинг тартиб-қоидалари билан яна бир бор таништириб ўтилади.

"Ҳудудгаз Тошкент шаҳар" МЧЖ матбуот хизмати   




Report Page