Тўрақўрғон МТБ: “УЗУМЗОР”ДАГИ ҚАМРОВ 100 ФОИЗГА ЕТДИ

Тўрақўрғон МТБ: “УЗУМЗОР”ДАГИ ҚАМРОВ 100 ФОИЗГА ЕТДИ


Шу кунга қадар мазкур маҳаллада истиқомат қилаётган 240 нафар 3-7 ёшли боланинг қарийб 15 фоизи мактабгача таълимдан бебаҳра эди. Чунки, ҳудуддаги 32-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг қуввати оз, бунинг устига эскирган ва у, 120 ўриндан иборат эди. Шу омилга кўра,  дастлаб ушбу маҳаллада 50 ўринли  “Диёрабони” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ишга туширилди. Шунда ҳам юқорида таъкидланган 15 фоизли боланинг қамравига доир масала очиқ қолаётган эди.

Шукурки, мамлакат ҳаётида юз бераётган ўнгланишлар сабаб, “Узумзор” маҳалласи “Обод қишлоқ” дастуридан чиқарилди. Ана шу жараёнда 32-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам тубдан қайта қурилди. Қуввати оширилди.

Қарийб 3 миллиард 236 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилган янги бинода давлат таълабларига мос барча шарт-шароитлар яратилди. Энг муҳими, ташкилотнинг қамров қуввати қарийб 60 ўринга ошди. Натижада ҳудуддаги 3 – 7 ёшли болаларни мактабгача таълимга 10 физ қамраб олиш имкони яралди.

Байрам орафасида ушбу янги бино фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида Вилоят ҳокими, Олий мажлис сенати аъзоси Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, шунингдек, вилоят Мактабгача таьлим бошқармаси бошлиғи Хилола Юсуповалар иштирок этди.

Вилоят МТБ Ахборот хизмати



Report Page