Тўлов тизимларига оид Марказий банкнинг қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бекор қилинмоқда

Тўлов тизимларига оид Марказий банкнинг қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бекор қилинмоқда

Марказий банк Матбуот хизмати


“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуннинг кучга кириши муносабати билан Марказий банкнинг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бекор қилиниши тўғрисида Марказий банк Бошқаруви қарорлари Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун киритилди. Хусусан,

1.  Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/9-сонли қарорига асосан “Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор, шунингдек, унга ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қарори.

Ҳозирги кунда замонавий технологиялар ривожланиши ва турли коммуникация тармоқлари орқали банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларининг кенг кўламда жорий этилиши муносабати билан мазкур низом ўз аҳамиятини йўқотган деб топилди. Шу билан бирга, банк ва мижоз ўртасидаги муносабатларга доир айни нормалар “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонунда тизимли равишда баён этилган.

2.   Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/10-сонли қарорига асосан “Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор, шунингдек, унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги қарори.

Мазкур қоидалар билан нобанк тўлов тизимларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир нормалар белгиланган бўлиб, ушбу талаблар “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-боби (Тўлов тизимларини ва тўлов хизматлари бозорини тартибга солиш) ҳамда 11-боби (Тўлов тизимида ахборотни ва хавфсизликни ҳимоя қилишни таъминлаш)да батафсил ёритиб берилган. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги қарор тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган.



Report Page