Тўхтаб турган машинага урилиб ўзи ва йўловчиси ўлимига сабабчи бўлди

Тўхтаб турган машинага урилиб ўзи ва йўловчиси ўлимига сабабчи бўлди

Ички ишлар вазирлиги

Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида жорий йилнинг 18 апрель куни соат 05.00ларда Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшаган Н.Н. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинани “Тошкент-Термиз” йўлининг 971-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Қашқадарё вилоятида яшовчи И.Ж. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган.

Натижада “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси Н.Н. ва унинг йўловчиси 25 ёшли А.Б.лар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page