Тўгараклар билимга тиргак.

Тўгараклар билимга тиргак.

VOBKENT.UZ

Тумандаги 11-умумтаълим ўрта мактабида ҳар бир тўгарак раҳбари ўз фаолиятига масъулият билан ёндашибгина қолмай, балки ўқувчиларнинг ота-оналари билан бирга ҳаракат қилишмоқда. Спорт тўгараклари масъуллари Абдуллаев Элёр, Мавлонова Наргизалар ўқувчилар билан машғулотларни ўз вақтида, қизиқарли тарзда олиб боришмоқда. Бу эса ўқувчиларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибордир. Рассомчилик тўгараги раҳбари Мавлонова Ферангиз турли мавзуларда ўқувчиларга расмлар чизиш бўйича кўрсатмаларини бериб борар экан, уларни табиатни севишга, ватанни ардоқлашга, миллатни қадрлашга ўргатиб келади. Қўл меҳнати, тикувчилик, тўқувчилик, гуллар ясаш бўйича Адизова Зулйхо,Холиқова Феруза ларнинг машғулотлари ҳам ўқувчиларнинг қизиқишларини янада оширишга хизмат қилмоқда. Китобхонлик тўгараклари ҳам жадал. 

Ўқувчиларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини янада ривожлантириш борасида ҳам самарали фаолият юритилмоқда. Мактаб кутубхоначиси ўқувчиларга аудио китобларни ўз вақтида етказиш билан шуғулланмоқда.

5 та муҳим ташаббус тўгараклари фаолияти йилнинг бошидан бошлаб йўлга қўйилди - дейди мактаб директори С.Шодиев. Ҳар бир тўгарак раҳбарининг иш режаси тўлиқ кўриб чиқилиб тасдиқланган, тўгарак машғулотлари жадвал асосида олиб борилмоқда.

Ўқувчиларнинг қизиқишлари ва имкониятларига кўра жалб қилиниши ҳам тўлиқ таъминланган. Машғулотларнинг мунтазамлиги назорат қилиб борилади. Мақсадимиз ўқувчиларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишдан иборат. 


Вобкент туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page