Тўқимачилик саноати маҳсулотлари экспорти ва янги бозорларга чиқиш бўйича олиб борилаётган ишлар 

Тўқимачилик саноати маҳсулотлари экспорти ва янги бозорларга чиқиш бўйича олиб борилаётган ишлар 

https://t.me/aoka_uz

Тўқимачилик саноати маҳсулотларига бўлган талаб кундан кунга ошиб бормоқда. Маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаетган маҳсулотлар ички ва ташқи бозорларда юқори сифати ва экологик тозалиги, харидоргирлиги билан алоҳида ажралиб туради.

Шуни таъкидлаш жойизки, сўнгги 5 йил мобайнида тўқимачилик саноати маҳсулотлари экспорти хажми кескин ошди, 2018 йилда маҳсулот экспорти 1 млрд.долларни ташкил қилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсатгич 3,05 млдр.долларни ташкил этди, 2022 йилда эса 4.3 млрд.долларлик махсулотларни ташқи бозорга етказиб бериш кўзланган.

Ҳўш, бу кўрсатгичларга нималар омил бўлмоқда ва ўсиш учун асосий сабаблар сифатида нималарни кўрсата оламиз?

1.       Хукумат томонидан экспортер корхоналарни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан, экспорт ўсиши учун тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этишга қаратилган чоралар. Хусусан, Давлат раҳбари ва хукумат томонидан мажбурий мехнат билан боғлиқ масалаларни тўлиқ бартараф этилиши, пахта етиштиришда давлат буюртмасидан воз кечилиш ва бошқа чоралар 2022 йилнинг март ойида Cotton Campaign халқаро коалицияси томонидан 12 йил давом этган ўзбек пахтаси ва ундан ишлаб чиқарилган тайер маҳсулотларга эълон қилинган бойкот бекор қилинишига олиб келди. Бу тарихий воқеа, тўқимачилик саноати вакиллари учун катта имкониятлар эшигини очди. Экспретлар фикрига кўра, Бойкот ечилиши 331 та халқаро брендларнинг Ўзбекистонга қизиқишини ортишига ва хорижий инвесторларнинг оқимини кучайтиришига олиб келиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Евроиттифоқ бозорига кириш учун  27 та халқаро конвециялар ратификация қилинди ва бу GSP+ префенциялар тизимини ўзбек тўқимачилик махсулотларига божсиз кириш имконини берди. Мисол учун, GSP+ берилгунга қадар 2020-2021 йилларда Евроиттифоқ бозорига 114 та товар кодлари бўйича 101 млн.долларлик маҳсулот экспорт қилинган бўлса, бунда 2021-2022 й. 1 чорак (яъни GSP+ берилиши) 210 та кодлар бўйича экспорт хажми 210 га (ўсиш сурати 184%) ташкил этди.

 2.  Экспортчи корхоналар учун Қўшимча қиймат солиғини қайтарилиши ва айланма маблағлар билан таъминланиши муҳим аҳамиятга эга. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги кўмагида уюшма штаби ташкил этилган ва корхонабай иш олиб борилмоқда. 2022 йилнинг январь -март ойларида 384 корхоналарга 796 млд.сўмлик маблағлар қайтариб берилди.

3.  Янги бозорлар, шу жумладан муқобил бозорларга чиқиш юзасидан – Уюшма томонидан янги бозорларга чиқиш режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, январь-март ойларида 7 та халқаро кўргазмаларда уюшма бошчилигида 75 дан зиёд корхоналар иштирок этди, илк бора ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари Япония, Марокаш  ва Миср каби давлатларда ягона Made in Uzbekistan стенди билан намойиш этилди. Жами йил оҳирига қадар Уюшма томонидан 23 та халқаро кўргазмаларда иштирок этилиши, тўқимачилик форумлари ташкил этилиши белгиланган.

4.  31 март куни Давлат раҳбари раислигида ўтказилган селектор йиғилишида берилган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш мақсадида Инвестициялар ва ташқа савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда Ҳорижий давлатларга чиқиш ва ўзбек тўқимачили маҳсулотларини глобал ишлаб чиқариш занжириги қўшиш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Ва апрель ойида Германия, Испания, Корея, Хитой, Бангладеш каби давлатларга Бизнес делегациялар юборилиши кутилмоқда.

5.  Ташқи бозорларга чиқишда тўқимачилик корхоналарида Маркетинг ва мерчендайзинг соҳаларини кучайтириш мақсадида Уюшма ва Германиянинг GIZ ташкилоти ҳамкорлигида корхоналар учун халқаро экспертлар иштирокида Тренинглар ташкил этилди ва биринчи босқичда 30 та корхона билимларини ошириши белгиланган.

 


Report Page