Тўқимачилик корхоналари томонидан 1,5 миллион комплектдан ортиқ мактаб формалари тайёрланиб, савдо шохобчалари ва мактаб ярмаркаларида сотувга чиқарилди

Тўқимачилик корхоналари томонидан 1,5 миллион комплектдан ортиқ мактаб формалари тайёрланиб, савдо шохобчалари ва мактаб ярмаркаларида сотувга чиқарилди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқўрова маълум қилди.

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги 271-сонли “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва тармоқ корхоналари томонидан Республика умумий ўрта таълим мактабларида тахсил олаётган жами 6,6 миллион нафар ўқувчини учун ягона мактаб формасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш вазифаси берилган.

Мазкур қарорга асосан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўқувчиларни сифатли ва замон талабига мос мактаб формалари билан таъминлаш учун республика бўйлаб 560 та маҳаллий корхоналар рўйхати шакллантирилди. Ушбу корхоналарда мавжуд қувватлар йиллик 45,0 миллион (ойлик қувват 3.8 млн.дона) дона мактаб формаси ишлаб чиқариш имкониятини беради (кичик цехлар ва ательелар ишлаб чиқариш қуввати ҳисобга олинмаган).

Ўрганиш натижаларига кўра мактаб формасини ишлаб чиқариш учун хом-ашё сифатида 26 млн кв. м. газлама мато ишлатилади. Республикамизнинг 7 та худудида жойлашган корхоналарнинг йиллик қуввати 179,0 млн.кв.м мато ишлаб чиқаришни ташкил этади. Ўртача ойлик ишлаб чиқариш қуввати 10-14 млн.кв.мни ташкил этади. Яни мавжуд қувватлар мактаб формасини ишлаб чиқаришда хом ашёга бўлган талабни қондира олади.

Жорий йилнинг 20 июль холатига тўқимачилик корхоналари томонидан 1,5 миллион комплектдан ортиқ мактаб формалари тайёрланиб, савдо шахобчалари ва мактаб ярмаркаларида сотувга чиқарилган. Жумладан Тошкент вилояти ва Тошкент шахрида жами 1,0 миллион ўқувчи таълим олади. Ушбу худудларда мактаб формасини ишлаб чиқариш қуввати 5 миллион донадан ортиқни ташкил этади.

Ҳудудлардаги корхоналар қувватлари ўрганиш жараёнида биргина Наманган вилоятининг ўзида 276 та корхона 19,0 млн.дона мактаб формаси ишлаб чиқариш имкониятига эга. Айни дамда ушуб корхоналарга 2.5 млн.дона мактаб формаси ишлаб чиқаришга буюртмалар тушган.

Мактаб формаси ишлаб чиқарилишида боланинг бўйи, вазни ва бошқа хусусиятлари инобатга олинган.

Report Page