ТЎЙДАГИ МУАММО 

ТЎЙДАГИ МУАММО 

(@Savollar_kanal 4124-савол)

Ассалому алайкум! Устозлар, мен 21 ёшдаман уйланишим керак. Мени никохдан қайтараётган ягона нарса бу тўйлардаги ичкиликбозлик, исрофгарчилик ва Аллоҳга маъқул келмайдиган амалларни тўйимда содир бўлишини. Буни ўйлаб никохимни харом бўлиб қолишига ёки баракани учиришидан қўрқаман. Инсонларни тўйга ота-онам таклиф қилишади ва уларни орасида ароқхўрлар хам йўқ эмас. Мен ота-онамга бу одамларни айтманглар дейишга хаққим йўқ деб ўйлайман. Улар мабодо менинг тўйимда ўзлари билан беркитиб ичкилик олиб келиб ичишса Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлиб қолмаймизми? Ахир зиёфат сабабчилари келин куёв бўладику? 

ЖАВОБ: 

- Ва алайкум ассалом! Сиз каби жуда кўп йигитларни кўпини кўрдик. Улар маҳкам туришди, ота-она ҳам фарзандини раъйига қарашди. Аллоҳ таолодан астойдил сўрасангиз Ўзи йўл кўрсатади. Сиз астойдил ҳаракат қилаверинг, сизга боғлиқ бўлмаганига яъни бирон инсон яшириб олиб келиб ичганига масъул эмассиз. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати 

Report Page