ТЎҒРИ ЙЎЛ, ТЎҒРИ ТАНЛОВ!

ТЎҒРИ ЙЎЛ, ТЎҒРИ ТАНЛОВ!


Куни кеча “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ томонидан Яккасарой туманидаги 118-мактабда юқори синф ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрда мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган топшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 30 январь санасида ташкил этилган мазкур тадбирда битирувчи синф ўқувчилари ҳамда ўқитувчилар иштирок этдилар.

Дастлаб тадбирда жамиятнинг масъул ходимлари юртимизда ёшларнинг ҳаётий муҳим масалаларини ҳал этишга қаратилган давлат сиёсатини изчил амалга оширилиши натижасида, ёшларимиз барча соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритаётганлиги ҳақида гапириб ўтди. Қизиғи, бундай ёшлар қатори, бу даргоҳда ҳам фан олимпиадалари, спорт ва мусиқа йўналишларида юқори совринларга эга бўлган ўқувчилар кўп экан. Учрашувда улар алоҳида таъкидланиб, ўз имкониятлари, истеъдод ва қобилиятларини намоён этиши учун яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар тўғрисида суҳбат олиб борилди.

Тўғри йўл, тўғри танлов бугун ҳар бир ёшнинг дадил қадами, мақсади билан белгиланади. Бунда Жамиятнинг ҳам ўрни беқиёс. Шу мақсадда мутасадди ходимлар томонидан “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖнинг бугунги фаолияти, янги технология ва инновацион ғоялар асосида кенг ишлар олиб борилаётгани, келгусида ҳали муҳим вазифалар турганлиги ҳақидаги маълумот берилди. Келажакда ушбу ёшлар орасида шу касбни танлайдиган бўлса, Жамият ҳамиша уларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлиги билдирилди. 

Суҳбат давомида ўқувчиларнинг “кимё” ва “физика” фанига бўлган қизиқишлари баланд эканлиги,“Газ билан боғлиқ ҳолатлар қандай юз бериши ва унинг аҳамияти” каби саволларида ҳам билинди. Бир биридан қизиқарли саволларга меҳмонлар ҳам шундай жавоб бердилар. Муҳими, ис гази ва газ тармоқларидан тўғри фойдаланиш зарур эканлиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди. Дўстона суҳбат жараёнида қизиқувчан ёшлар тизимнинг жойлардаги фаолияти билан яқиндан танишиш истагини билдиришди. Масъул ходимлар уларнинг таклифини инобатга олиб, белгиланган кунда биргаликда “саёҳат” қилишга келишиб олдилар. 

Ўтказилган учрашув якунида, ташаббускор ва иқтидорли ўқувчиларга китоблар тақдим этилди.

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ матбуот хизмати


Report Page