Сўраган эдингиз...
Uzoharmcontrol
34-савол:
Албумин, Секстафаг, Назоферон, Имудон, Виферон, Линекс Форте, Генферон, Бронхо-Мунал, Lakto-G, Актовегин, Латсидофорте, Бифидумбактерин, Бактохолд, Энтерожермина каби дори воситаларнинг қадоғида рақамли маркировкаси мавжуд бўлмаса ҳам ушбу дори воситаларини маркировкасиз сотиш мумкинми?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 149-сон қарори билан мажбурий рақамли маркировкаланадиган дори воситаларининг идентификация кодлари рўйхати тасдиқланган бўлиб, ушбу рўйхатга мувофиқ ТИФ ТН коди позицияси 3003, 3004 бўлган дори воситалари рақамли маркировкаланиши белгиланган.
Саволингизда назарда тутилган дори воситалари 3002 ТИФ ТН код билан ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган ҳамда шу код бўйича сертификатлаштирилган.
ТИФ ТН коди позицияси 3002 бўлган дори воситалари мажбурий рақамли маркировкаланадиган дори воситаларининг рўйхатига киритилмаган. Шу боис, ТИФ ТН коди 3002 бўлган дори воситалари мажбурий рақамли маркировкаланмайди.
Юқоридагиларга мувофиқ, ТИФ ТН коди позицияси 3002 бўлган дори воситаларини рақамли маркировкасиз сотиш мумкин.
Маълумот учун, дори воситаларининг ТИФ ТН кодларини уларнинг мувофиқлик сертификатларидан билиш мумкин.