Сўнгги ўн беш дақиқалиги барча тахминларингни барбод қила олиш қобилиятига эга 10 та фильм.

Сўнгги ўн беш дақиқалиги барча тахминларингни барбод қила олиш қобилиятига эга 10 та фильм.

t.me/kinokono

Кинони кўриб турибсан. Сюжетдан келиб чиқиб охири қандай тугашини тахмин қиласан. Баъзида эса бу тахминларинг умуман ўзини оқламайди ва сен умуман кутмаган жойларга қараб сюжет чизиғи бурилиб кетади. Бугун худди шундай қобилиятга эга 10 та фильм хақида эслатиб ўтмоқчиман, бунақа фильмлар аслида кўп шунчаки биринчи эсга тушган ўнталик рўйхат бу.

Другие (2001)

Грейси ва унинг икки фарзанди революциядан анча узоқдаги оролдаги уйда яшашади. Улар иккинчи жахон урушидан қайтиши керак бўлган дадаларини кутишмоқда. Аммо болалар жудаям кам учрайдиган касалликка чалинган. Уларга кун ёруғлигига чиқиш мумкинмас. Улар доим қоронғу жойларда юришга мажбур. Аммо уйга янги хизматкорлар келиши билан уйдаги тартибга кимдир амал қилмай қўйди. Бу ишларни хизматкорлар қилаяптими ёки бошқа бировми? Бу кимсасиз ерларда яна ким бўлиши мумкин?

Ўзига яраша қўрқинчли шу билан бирга интригали хоррор.

Остров проклятых (2009)

Икки изқувар оролдаги рухий касаллар қамоқхонасидан қочган махбусни қидириш учун жалб қилинади. Улар муассасадаги барча билан сухбатлашиб кўргач билишадики бу ерда кимлардир ёлғон гапираяпти.

Скорсезенинг ўз услубидан чекинишга мажбур қилган сценарий. Фильмни кўргач тушуниб етасан нега қария ўзининг севимли криминал фильмларга аталган карьераси ўртасида бунақа фильмни ишлашга бел боғлаганлигини.

Шестой чуство (1999)

Болакайнинг ноодатий қобилияти пайдо бўлади. У ўлган инсонларнинг рухлари билан сухбатлаша олади. Унинг бу қобилиятини кўрган психолог у билан биргаликда кўп вақтини ўтказади.

Шьямаланни дунёга танитган мистика. Рўйхатдаги барча фильмлар каби финал сени умуман бошқа томонга олиб кетади.

Олдбой (2003)

Хамма қатори тирикчилик қилиб кун ўтказадиган майда бизнесмен О Дэ-Су қизининг уч ёшга тўлган куни ишдан қайтмайди. У кейинги 15 йилини ойнаси йўқ хонада ёлғиз ўтказади. Унда шунчалик кўп саволлар йиғилиб қолганки, фильм сўнггида саволларга жавоб топар экан нафақат унинг ўзи балки томошабин хам шокка тушиб қолади.

Исчезнувшая (2014)

Хотининг бирдан йўқолиб қолиши ортидан аввалига жабрланувчидан кейинчалик айбланувчига айланадиган Бен Аффлек қахрамонини тақдирини кузатамиз. Аслида бу чигал воқеа қандай бўлганди? Эр ростдан хам айбдорми?Буларни барчасига фильм сўнггида жавоб топамиз. Финчер хар доимгидек идеал тарзда суратга олган бу руҳий триллерни хам.

Кровавая жатва (2006)

Французларнинг янги давр ижодкорлари орасида ўтган аср охири бу аср бошларида урфга кирган трансагрессив фильмлар рўйхатидаги фильм. Рўйхатдаги бошқа фильмлардан фарқли ўлароқ ушбу фильмни асосини қонли эпизодлар ташкил этади. Аммо, фильм сўнггигача ушлаб турган интрига ўзини тўлақонлигича оқлайди.

Незваные (2008)

Онасининг ўлимидан сўнг рухий шифохонада даволаниб чиққан қиз уйига келиб биладики онаси бетоб бўлиб уйда ётган вақтида унга қараган хамшира энди унинг отаси билан яшамоқда. Бирдан пайдо бўлган шубхалар учун далиллар қидира бошлайди ва тез орада айрим нарсаларни аниқлайди.

Умуман кутилмаган финалга эга хоррор.

Мгла (2007)

Оддий кунларнинг бирида кўчани қалин туман босади ва одамларга ноъмалум мавжудотлар хужум қила бошлайди. Катта супермаркет ичида қолган бир тўда одам вазиятни қандай якунланишини кутиши ёки хаётини хавф остига қўйиб кўчага чиқиши керак.

Стивен Кинг қаламига мансуб асар асосида суратга олинган фильм. Рўйхатда бўлиш учун бемалол кураша оладиган сюжетга эга.


Подозрительные лица (1995)

Бешта жиноятчи бир иш юзасидан тўқнашади. Уларнинг хаммаси алохида лекин уларнинг хаммасини битта одам бошқараяпти. У одамнинг исмидан бошқа хеч нарсаси хеч кимга маълум эмас. Хўш, аслида бу одам ким ва нега бунақа ўйин билан хаммани "жинни" қилмоқда?

Энг яхши сценарий учун Оскар мукофотини ютган сюрприз бўла оладиган финалга эга шедевр.

Психо (1960)

Банкдан ўзига тегишли бўлмаган катта пулни олиб қочиб янги хаёт бошламоқчи бўлган қиз дом-дараксиз йўқолади. Уни топиш учун уни яқинлари хам, изқуварлар хам иш бошлайди.

Қўрқинчли фильмлар ва саспенсни отаси Хичкокнинг 62 олдинги шедеври. Фильм сўнггигача сени саспенсда ушлаб, ўтаканг ёрилишини таъминлаб бера оладиган эпизодларга эга. Шу билан бирга умуман кутилмаган бурилиш сени лол қолдириши шубхасиз.

t.me/kinokono



Рўйхатни давоми бўлиши мумкин

Report Page