Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида юзага келган вазият юзасидан маълумот

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида юзага келган вазият юзасидан маълумот


Бугун соат 08:13да Гулистон шаҳар, Гулистон кўчасида жойлашган «Алпомиш» спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллонида салбий ҳолат юзага келган, бироқ ёнғин келиб чиқмаган.

Воқеа жойига зудлик билан вилоят ҳокими, вилоят прокурори, ДХХ, ИИБ, ФВБ, ССБ бошлиқ ва ходимлари зудлик билан етиб келиб, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг терговчи ва бошқа тезкор ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи, тезкор маълумотлар ва фавқулодда ҳолатлар бўйича штаб, ахборот-таҳлил гуруҳи тузилган. Ҳамкор ташкилотларнинг тезкор-қидирув ва қутқарув кучлари тўлиқ жалб қилиниб, салбий ҳолат оқибатлари бартараф этилмоқда.

Салбий ҳолат оқибатида мажмуада кислород станциясига хизмат кўрсатган 1 нафар фуқаро Д.М.тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Сирдарё вилояти филиалига ёткизилиб, керакли тиббий муолажалар кўрсатилмоқда, салбий ҳолат натижасида вафот этган фуқаролар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Мажмуадаги беморлар РШТЁИМ Сирдарё вилояти филиали, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва вилоят тери-таносил касалликлари диспансерига тўлиқ жойлаштирилиши таъминланган, мажмуа ва унинг атрофида жойлашган биноларга моддий зарар етган (бино бузилиши ва йирик талофатлар мавжуд эмас).

Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page