"Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги" доирасида Гулистон шаҳар ФВБ томонидан ўқув машқи ўтказилди.

"Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги" доирасида Гулистон шаҳар ФВБ томонидан ўқув машқи ўтказилди.

@SirdaryoFVB
Зилзила ҳақида аниқ маълумот берадиган тизим ҳали яратилмаган, шунинг учун ҳам қачон ва қаерда ҳамда қандай кучдаги зилзила рўй беришини олдиндан айтишнинг ҳозирча иложи йўқ. Фақатгина зилзила вақтида содир бўладиган ўзгаришлар аниқланган холос.

Гулистон шаҳар ФВБ ва даҳлдор ташкилотлар ҳодимлари иштирокида ўтказилган саф кўригида ўқув машқининг ғояси иштирокчиларга етказилди.

Шундан сўнг, шартли зилзила натижасида кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар зудлиқ билан очиқ майдонларга олиб чиқлди. Рўйхатга олиш ишлари амалга оширилиб, автобуслар ёрдамида хавфсиз жойларга кўчирилди.

Зилзила натижасида жавбрланган фуқаролар бошқарма Ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари иштирокида баланд қаватлардан махсус ускуналар ёрдамида эвакуация қилиниб, тиббиёт хизмати шифокорлари томонидан уларга биринчи тиббий ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, ўқув машқи давомида нафас олишга яроқсиз муҳитда қолган фуқаролар Газ ва тутундан ҳимоялаш гуруҳи қутқарувчилари томонидан қутқарилди.

Булардан ташқари, баланд қаватларда қолган, мустақил ҳаракатланиш имкониятига эга фуқаролар автонарвонлар ёрдамида қутқарилиши амалда синаб кўрилди.

Ўқув машқи якунида, шаҳар ФВБ бошлиғи томонидан фуқароларга зилзила вақтида бирламчи тўғри ва тезкор ҳаракатланиш бўйича зарурий йўриқномалар берилиб, ёнғин-қутқарув автомобилларининг техник имкониятлари таништирилди.

Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати


Report Page