Кемалар ва кичик ҳажмли кемаларга эгалик қилувчи жисмоний в юридик шахслар диққатига!

Кемалар ва кичик ҳажмли кемаларга эгалик қилувчи жисмоний в юридик шахслар диққатига!

https://t.me/SirdaryoFVB


Фото: ФВБ Ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикасида кичик хажмли кемаларни рўйҳатдан ва техник кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 744-сон қарори ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2017 йил 27 декабрдаги 529-сонли, 530-сонли буйруқлари қабул қилинди.

Мазкур қарор ва буйруқларга мувофиқ:

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказилади;

✅Юридик шахсларга тегишли бўлган кичик ҳажмли кемалар юридик шахснинг юридик манзили бўйича,

✅жисмоний шахсларга тегишли бўлган кичик ҳажмли кемалар жисмоний шахсларнинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади;

Рўйхатдан ўтмаган кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш тақиқланади.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан кичик ҳажмли кемалар харид қилинганда техник ҳолатидан қатъи назар, бир ой ичида рўйхатдан ўтказилиши (қайта рўйхатдан ўтказилиши) шарт.

Рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, кичик ҳажми кемалар ҳар йили фойдаланишга яроқлилигини тасдиқловчи штамп қўйиш йўли билан техник кўрикдан ўтказилади.

Кичик хажмли кемаларни рўйҳатдан ва техник кўрикдан ўтказиш масалалари бўйича:

👉I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар (асосий двигателининг қуввати 55 кВт (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлган ўзиюрар сузиш воситалари, юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлган ўзиюрмас кемалар) учун Транспорт вазирлиги ёки уларнинг худудий бошқармаларига;

👉Кичик ҳажмли кемалар (асосий двигателининг қуввати 55 кВт (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар, моторларнинг қуввати ва сонидан қатьий назар осма моторли кемалар, елканли кемалар, сув мотоцикллари (гидроцикллар), юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлмаган ўзиюрмас кемалар (эшкакли қайиқлар ва сув велосипедлари (катамаранлар), ҳаво босими билан тўлдирилган ёки шишириладиган моторсиз эшкакли қайиқлар) учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёки уларнинг худудий бошқармаларига мурожаат қилишингиз мумкин.

☝️Эслатиб ўтамиз!

Кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш қоидаларини бузган шахслар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 119-моддасига асосан жавобгарликка тортилади.


Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.


Report Page