Ўтказилган ўқув машқи тафсилотлари.
@SirdaryoFVB“Оқолтин дон маҳсулотлари” АЖда юзага келган фавқулодда вазиятлар вақтида объект фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳамда ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилган ўқув машқида дастлаб иштирокчиларнинг куч ва воситалар билан таъминланганлигини текшириш мақсадида саф кўриги ўтказилди. Бунда корхона раҳбарлар таркиби ҳамда шахсий таркибга шартли равишда юзага келган ҳолатни самарали бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. Амалий жараёнлар давомида корхонанинг ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлганлиги разведка гуруҳи томонидан аниқланиб, бартараф этиш бўйича муҳофаза тузилмаларига хабар берилди. Шундан сўнг воқеа жойига етиб борган корхона ёнғин ўчириш ҳамда Сайхунобод туман ёнғин-қутқарув бўлимлари томонидан ўз вақтида самарали бартараф этилди. Жараёнлар давомида зилзила оқибатида бинода вайроналар остида қолган жабрланувчилар борлиги аниқланиб, уларни қутқариш ишлари амалга оширилди. Хавфсиз жойга олиб чиқилган жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, малакали тиббий хизмат учун шифохонага юборилди. Ўқув машқи якунида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш бўйича корхона раҳбарлар таркибига топшириқлар берилди. Ўқув машқи якуний натижаларга кўра чекланган тайёр деб баҳоланди.
