Сув таъминоти борасидаги йирик лойиҳаларнинг бориши
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_OfficialБугун АОКАда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов иштирокида ўтказилган брифингда мавзу юзасидан маълумот берилди:
✔️ Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Қашқадарё вилоятида “Оқсув-Деҳқонобод” сув қувурлари қурилиши орқали Деҳқонобод тумани аҳолисининг ичимлик сув таъминоти яхшилаш” лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Лойиҳанинг умумий қиймати 281,5 миллиард сўмни ташкил этиб, лойиҳа доирасида умумий узунлиги 78,5 км магистрал ичимлик сув қувури, кунлик қуввати 10 800 м3 бўлган сув йиғиш иншооти, сиғими 500 м3 бўлган 2 та сув сақлаш иншооти қурилиши режалаштирилган.
Бугунги кунга қадар лойиҳа доирасида 251,2 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилган.
Жорий йилда қурилиш-монтаж ишларини давом эттириш учун 23,7 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 3,4 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.
Шунингдек, лойихада 310,0 км ички сув тармоқларини ҳамда 16 та сув тақсимлаш иншоотларини қуриш кўзда тутилган.
Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида Дехқонобод тумани аҳолисининг 78 фоизи ёки 116 та қишлоқлардаги 112,8 мингдан ортиқ ахоли илк бор ичимлик суви билан таъминланиши кўзда тутилган.
Таъкидлаш жоиз, воҳада яна бир йирик лойиҳа, яъни “Тўпаланг сув омбори сувидан фойдаланиш ҳисобига Сурхондарё вилоятининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Умумий қиймати 138 млн. долларни ташкил қиладиган лойиҳа доирасида 326,5 км магистрал ичимлик сув тармоғини, 22 та сув тозалаш иншоотларидан иборат комплексни, 8 та туманда жами 9 та ичимлик сув сақлаш ва тақсимлаш иншоотларини қуриш режалаштирилган.
Бугунги кунда 26,6 км асосий магистрал қувур тармоғи ҳамда 9,4 км ички тармоқлар ётқизилган.
Шунингдек, “Сангардак” дарёсидан ўтувчи қисмида дюкер, сув тозалаш иншооти комплекси таркибига кирувчи 15 та иншоотда, Сариосиё туманидаги 2 та сув сақлаш иншоотида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Ушбу объектларда жами 988 минг куб метр ер ишлари, 4,2 минг куб метр монолит-бетон ишлари амалга оширилган.
Қурилиш-монтаж ишлари учун 300 дан ортиқ машина-механизм ва ускуналар ҳамда 800 нафардан ортиқ инженер-техник ва ишчи-ходимлар жалб қилинган.
Лойиҳани амалга ошириш натижасида Сурхондарё вилояти аҳолисининг марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 58 фоиздан 88 фоизга етказилади ҳамда 11 та туманнинг 1,7 млн нафар аҳолиси илк бор марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Энди Тошкент вилоятида якуний босқичда турган “Қодирия” сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш лойиҳасига тўхталиб ўтсак.
Бугунги кунда умумий қиймати 12,3 миллион долларга тенг лойиҳа доирасида қурилиш-монтаж ишлари 99 фоизга бажарилиб, ҳозирда лойиҳа якуний босқичда турибди. Ҳар бири 3000 метр куб бўлган 2 та резервуарга эга иншоот 1 кунда 100 минг метр куб сувни қайта тозалаш қувватига эга.
Мазкур лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида орқали Тошкент, Зангиота, Қибрай, Янгийўл,Чиноз туманларида истиқомат қилувчи 360 мингдан ортиқ аҳолини марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминлаш мумкин бўлади.