Сурхондарёда уч эгизак дунёга келди

Сурхондарёда уч эгизак дунёга келди


Куни кеча Термиз шаҳар Саҳоват маҳалласидаги Ҳайдаровлар хонадонида уч нафар эгизак фарзандлар дунёга келди. Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида кўзи ёриган сурхондарёлик Ирода Хўжамова икки қиз фарзандидан сўнг уч эгизакли бўлди.

Кесарча кесиш амалиёти орқали 39 ҳафтада дунёга келган чақалоқларнинг каттаси Ҳасанбой 2485 гр., Фотима ва Зуҳрахонлар 2500 гр. вазнда. Улар малакали мутахассислар кўригидан ўтказилди, барчаси соғлом.

Аёлнинг турмуш ўртоғи Умиджон Ҳайдаров қурилиш ташкилотида ишчи бўлиб, меҳнат қилади.

Айни пайтда она ҳам, чақалоқлар ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратида бўлиб, уларга тажрибали шифокорлар томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.


Фото: ЎзА

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.