Сурхондарё вилояти Сариосиё туман Халқ таълимига тегишли 28 — умумий ўрта таълим мактабининг директори нима сабабдан Диёр.24 нашри журналистларининг иш фаолитига қаршилик кўрсатиб, журналистларнинг видео камерасига шикаст етказди ⁉️
November 13, 2021Cарлавҳаси остида ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг
РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
Ушбу ҳолат Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси мутасаддилари томонидан ўрганилганда Сариосиё тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 28 сонли умумтаълим мактаби директори Т.У ҳақиқатдан ҳам 2021 йил 12 ноябръ кунида шу мактабнинг бир гуруҳ ўқитувчилари томонидан директорнинг устидан йўлланган шикоят аризасини ўрганиш мақсадида боришган Диёр.24 нашри журналистларини мактабдан бақир-чақир қилиб, тасвирга олаётган вақтида камерасига шикаст етказиб, ҳайдаб солган. Мазкур ҳолат юзасидан бошқарманинг масъуллари томонидан ҳамда ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан тергов -суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Маълумот учун Сариосиё туманидаги 28 сонли умумтаълим мактаби директори Т. У.га нисбатан ўз лавозим мажбуриятларига совуққонлик билан ёндашиб "фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида " ги қонуннинг 38 моддасини ижро интизомини ва одоб аҳлоқ қонун қоидаларини бузганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Меҳнат коддексининг 181-моддаси 1- банди 1- қисмига асосан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган эди. Текширув натижалари эълон қилингач яна маълумот берамиз бизни кузатишда давом этинг.
Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати