Сурхондарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан 2020 йилнинг 6 ойи давомида кадастр хизматларини кўрсатиш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби

Сурхондарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан 2020 йилнинг 6 ойи давомида кадастр хизматларини кўрсатиш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби

https://t.me/surxonkadastr

Сурхондарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасиинг маълумотлар базасида жами 554 минг 215 та жисмоний ва юридик шахсларга тегишли турар ва нотурар жойлар хисобга олинган.

Шундан 529 минг 140 таси турар жойлар, 25 минг 75 таси нотурар жойлар хисобланади.

Сурхондарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туманлар ва Термиз шаҳар филиаллари томонидан 23 минг 940 та кўчмас мулк объектларига бўлган хуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни рўйхатдан ўтказилди.

Кадастр йиғма жилдларини шакллантириш ва расмийлаштириш бўйича 502 та умумий ер майдони 423.1 гектарни этувчи топосёмка ишлари амалга оширилди.

https://t.me/surxonkadastr

2020 йилнинг 6 ойи давомида юридик ва жисмоний шахслардан 883 та мурожаатлар келиб тушди.

https://t.me/surxonkadastr
https://t.me/surxonkadastr

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини юритиш учун 1467 та умумий майдони 94.38 гектар бўлган бўш ер участкалари аниқланиб "YERELEKTRON" AAT киритилди, шундан 664 та умумий ер майдони 52.67 гектар бўлган ер участкалари "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасига чиқарилди, 449 та умумий ер майдони 20,36 гектар бўлган ер участкалари мухофаза зоналарида жойлашганлиги ҳамда шаҳарсозлик талабларига жавоб бермаслиги сабабли ваколатли ташкилотлар томонидан рад этилди. Шунингдек бугунги кунда 354 та умумий ер майдони 21,3 гектар бўлган ер участкалари ваколатли ташкилотларнинг хулосаларини олиш жараёнида турибди.

Аукционга чиқарилган ер участкаларидан 224 таси тадбиркорлик субъектларига 853 та иш ўрни яратиш ва 81,6 млрд сўм инвестиция киритиш мажбурияти билан 2,9 млрд сўмга сотилди.

https://t.me/surxonkadastr

Кадастр хужжатларини рақамлаштириш бўйича Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туманлар ва Термиз шаҳар филиалларидаги 426203 та кадастр йиғма жилдлари сканерланиб, режа бўйича ишларнинг 80,11%  бажарилди.


https://t.me/surxonkadastr

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ахборот хизмати томонидан электрон ОАВ воситалари, газета ва ижтимоий тармоқларда 200 дан ортиқ чиқишлар амалга оширилди. Шунингдек фуқаролар томонидан ижтимоий тармоқлар орқали қилинган мурожаатларга жавобан 30 та расмий муносабатлар билдирилди ҳамда ижтимоий тармоққа жойланди.


https://t.me/surxonkadastr





Report Page