Сурхонадарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Сурхонадарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида йиғилиш бўлиб ўтди.

https://t.me/surxonkadastr

Бугун Сурхонадарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқарма бошлиғи А.Ғаниев zoom видеоконфреция тизими орқали вилоятда фаолият юритаётган соҳа вакиллари билан боғланиб, уларни “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси Х.Турахужаевнинг соҳа ходимларига йўллаган мурожаати билан таништириб ўтдилар.

https://t.me/surxonkadastr

Қадрли ҳамкасблар!

Муҳтарам юртбошимиз томонидан олдимизга қўйилган вазифалар ҳамда соҳамиз ривожи учун қилишимиз зарур бўлган ишлар юзасидан қўмита раиси сифатида Сизларга ушбу фикрларимни билдирмоқдаман.

Қўмита тизимида бугунги кунда 10 мингдан ортиқ ходимлар фаолият олиб боради. Бугундан бошлаб барчамиз соҳамиз ривожи учун ҳар доимгидан ҳам кўра бирдам бўлиб, ягона оила бўлиб бир ёқадан бош чиқарган ҳолда меҳнат қилишимиз керак. Албатта бунда ҳар бир ходимнинг алоҳида ўрни бор.

Ўз лавозимини суистеъмол қилиб, таъмагирлик, бепарволик ёки бошқа хатти-ҳаракатлари билан соҳа юзига доғ туширмаслигимиз керак.

Ҳурматли Давергоедезкадастр қўмитаси тизимида фаолият юритаётган ҳамкасблар, авваламбор бизнинг энг асосий мақсадимиз коррупциянинг соҳамиздан батамом чиқиб кетишига эришиш. Қачонгача иллат бу бизни йўлдошимиз бўлади!

Мени бу соҳадаги энг катта ва асосий вазифам бу КОРРУПЦИЯга қарши муросасиз курашиш бўлади ва мен буни амалга ошириш учун барча ҳаракатларни қиламан !

Жонажон Ватанимиз олдидаги хизмат вазифамиздан нотўғри фойдаланиб, нопок йўллар билан топиладиган ҳаром пуллар бизга охири фақатгина панжара ортини кўрсатишини, боз устига яқинларимиз ва фарзандларимиз тақдиригача салбий таъсир кўрсатишини унутмаслигимиз зарур. Эрталаб уйдан ишга боришимиз, кечқурун эса ишдан уйга хотиржам қайтишимиз катта бахт эканлигини унутмаслигимиз керак.

Тағин мени ўйлантириб қўйган яна бир масала бу - жамоаларимиздаги ижобий муҳитни тўлиқ шаклланмаганлиги, бир-бирларимизга бўлган ҳурматни, ишончни йўқолиб бораётганлиги. Раҳбар ходимни, ходим эса раҳбарни ҳурмат қилмаслик ҳолатларини хеч бир сабаб билан оқлаб бўлмайди. Тўғриси бу мени ДАҲШАТга солмоқда. Бир нарсани аниқ айта оламан, агарда шундай салбий холатларга барҳам бермас эканмиз, ишимизда унум бўлмайди.

Касбимизни севиб, ўз бурчимизни сидқидилдан Шараф билан бажариш ҳаммамизга насиб этсин! Зеро, ЕРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ КЕЛАЖАК АВЛОД ОЛДИДАГИ БУРЧИМИЗ ВА ОМОНАТ эканлигини ҳам унутмайлик!

Мен ўз навбатида Сизларга ваъда бераман - соҳа ходимларининг ойлик маошларини кўтариш ва бошқа ижтимоий ҳимоя қилиш масалари билан қаттиқ шуғулланаман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, меҳнат фаолиятингизда шижоат ва муваффақиятлар тилайман.

Эзгу орзу-ниятларимизни, режаларимизни амалга оширишда Яратганнинг ўзи барчамизга мададкор бўлсин.

Ҳурмат билан,

Халилилло Турахужаев 


Бундан ташқари ҳозирги кунда Коронавирусни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида жумладан: идорада санитария гигиена қоидаларига амал қилиниши устидан қатъий назоратни йўлга қўйиш, идорани санитария гигиена жиҳозлар билан таъминлаш келган фуқароларга яхши муносабатда бўлиб ҳозирги вазиятдан келиб чиққан ҳолда муаммоларини бартараф этиш ҳамда коррупцияга йўл қўймаслик борасида тушунтириш ишлари бериб борилди.

https://t.me/surxonkadastr







Report Page