Summum jus, summa injuria

Summum jus, summa injuria

mauvais_reves

...'Олий қатлам аъзолари қусурсиз бўлишлари керак'лиги хақидаги қонун кенг маънода талқин қилиниши мумкун, у цензор томонидан очиқланиши даркор...

Эшитволларин, конун хаммага бир хил! Мандан бошка

...Биз ҳозирги сенат, унинг ҳозирги таркибидаги одамлар ҳақида эмас, келажакда бу қонунни қабул этиб, унга итоат қилишга рози буладиганлар, агар бундайлар топилса, ҳақида гаплашяпмиз. Чунки бу қонун сенатни қусурлардан ҳоли бўлишини талаб қилади, ва демак ҳеч бир қусурли одам унга (*олий қатлам) кира олмайди. Бироқ бунга эришиш жуда мушкул, фақатгина (*янги авлодга) тарбия ва таълим йўли билан ҳал қилиш мумкун...

Тиктокерга ноутбук беовоткан расмини топомадим, но буям тарбия таълимга кирвуради. Зулфия.жепеге, масалан

'Ва бошка қатламлар учун наъмуна бўлиб хизмат қилсин'.

Ришар милль, уч юз минг долдир, интилишга наъмуна, масалан

Биринчиларнинг шаҳвати ва қусурлари бутун давлатни тубанлаштирса, уларнинг тийилишлари давлатни тозаланиши ва қайта соғломлашишига олиб келади. Айтишларича, буюк эр ва бизнинг дўстимиз, Луций Лукулл тускул қўрғони ўта муҳташамлиги учун танбеҳ олганда, 

Озодлик ва хар хил блогирла гугл мапсда кургонни кидириш жараёни. Махфий съёмка, сотип куймела, тем более меткаям йук уже

унинг икки қушнисининг - бири рим эквити (*олий тоифали отлиқ)

Рим отлигигача бу одам чимганни тепасига чикадигон кискичбакагача йули бору, но майлин

бошқаси озод этилган қул - қўрғонлари муҳташамлик бўйича қолишмайди,

Кул. (Точка)

нима учун мен ўзимга бу пастки қатлам вакилларидан камроқ муҳташамлик раво кўришим керак, деб жавоб берипти (ва бу яхши жавоб дея тан олинган)...

Ххххавас...

...Бироқ сен, Лукулл, назарингдан қочяптими, бу иккисидаги шаҳватни туғдирган сабабчисан. Сен бундай ҳулқни танламасанг, уларга ким рухсат берар эди? Дарҳақиқат, бу иккисининг қўрғонларини тўлдирган, қисми давлатга, қисми ибодатхонаю муқаддас ерларга тегишли, ҳайкалу зеб зийнатларни кўрганлар бу иккисини хулқига чидаб қараб турарди?...

Окай

...Биринчиликдаги қусурли одамлар ўз шаҳватларини бошқара олмасликлари иккинчи масала, ўз шаҳватларини бошқаларга наъмуна этиб ёйиш билан давлатга катта талафот келтирадилар...

© Cicero, De legibus

Хуллас, уч тўрт кун олдин айтилгандек, ҳар хил типирчилашлар, четдан таьсир ёрдамида вазиятни ўзгаришига бўлган ниятлар бўш. Энг радикал скрипт бўйича ҳам 'элиталар'нинг кўпи билан 5% и алмашади, доимий омадсиз, билети нотўғри объект халк бўлиб қолаверади. Ҳозир эллик олтмуш йил кейин ҳукмрон бўладиган қатламнинг шаклланиш жараёни кетмоқда, беш олти инфлюэнсер блогирлани бунга таьсири ноль'га яқин катталик. Қабул қилинглар, исталган Орзудаги Ўзбекистонни сиз кўролмайсизлар.

Ха, манда ану утиз йилли монументга янги таклиф бор

Пе.Се. Ҳайрон қоларлик даражада темир йўлчилани санаторийси бўйича узнет'и реакцияси машнақа куринди манга

Ички ва ташки цензура уртасида мувозанат ушлаш кийин. Ман масалан эллита сигир бокудим...




Report Page