“Стратегик ва операцион бошқарув”

“Стратегик ва операцион бошқарув”

Кадастр агентлиги Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 12-15 октябрь кунлари Кадастр агентлиги ва унинг тизимидаги Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази, “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ ва унинг ҳудудий филиаллари, Марказий аэрогеодезия корхонаси, Тошкент шаҳар “Ермулккадастр” корхонаси мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари ҳамкорлигида амалга оширилган “Стратегик ва операцион бошқарув” мавзусидаги виртуал тренингда иштирок этдилар.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 июндаги ПФ-5480-сон Фармойиши билан тасдиқланган Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларига оид “Йўл харитаси”га мувофиқ  Ўзбекистондаги вазирлик ва идора ходимларини “Жараёнларни бошқариш”, “Инсон ресурслари”, “Бошқарув ва хатарларни бошқариш” каби давлат бошқаруви соҳасига оид бир қатор стратегик мавзудаги тренингларда малакасини ошириш режалаштирилган.

Фурсатдан фойдаланиб, Кадастр агентлиги тренинг ташкилотчиларига, жумладан, Адлия вазирлигига Агентлик ходимларининг малакасини ошириш ва хорижий тажрибани ўзлаштиришда қўшаётган ҳиссалари учун ўз миннатдорчилигини билдириб қолади.


Report Page