Стратегик ривожланиш агентлиги: амалга оширилаётган лойиҳалар таҳлили

Стратегик ривожланиш агентлиги: амалга оширилаётган лойиҳалар таҳлили

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Стратегик ривожланиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Манзура Ҳасанова мавзу юзасидан маълумот берди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ “Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига кўра, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ёндашувларни такомиллаштириш, ҳудудлар ва тармоқларнинг жадал ривожланишини таъминлаш учун уларнинг инвестициявий жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш вазифалари Aгентликнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди.

Янги тузилманинг асосий вазифалари:

◾️ инвестицияларни жалб қилишнинг стратегик масалаларини ўрганиш;

◾️ Президент ҳузуридаги хорижий инвесторлар Кенгаши котибияти ишини ташкил этиш;

◾️ инвесторларни ахборот билан қўллаб-қувватлаш, йирик стратегик муҳим ва юқори самарадор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ташаббуси билан чиқиш, шунингдек, уларни янада қўллаб-қувватлашни ташкил этиш;

◾️ иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ислоҳ қилиш, шунингдек, ҳудудларнинг инвестиция салоҳиятини ошириш бўйича стратегик вазифаларни амалга ошириш учун халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ва экспертларни жалб қилиш;

◾️ ҳудудларни ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш самарадорлигини манзилли мониторинг қилиш, уларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Бу ва бошқа топшириқларни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун, Фармон асосида Агентлик зиммасига ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари нуқтаи назаридан инвестицион жозибадорлик рейтингини шакллантириш ва уни доимий равишда олиб бориш вазифалари юклатилган.

Рейтингни шаклланишида халқаро тажриба ва амалиётни қўллаган ҳолда, бизнес вакиллари ўртасида мунтазам сўровлар ўтказиш ва шу асосда давлат органларининг инвестицион муҳитни яхшилашдаги муаммоларни ҳал қилишдаги самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш, бизнесни юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шу орқали минтақалар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришдан иборат.

Ҳозирги кунда Агентлик томонидан ҳудудлар инвестицион муҳитининг Миллий рейтинги ишлаб чиқилмоқда. Шу мақсадда соҳа мутахассислари томонидан ҳудудларнинг инвестиция муҳитининг Миллий рейтингини баҳолаш методологиясини ишлаб чиқилади, ушбу соҳадаги хорижий тажрибани ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилади ва олиб борилаяпти, хорижий экспертлар билан турли даражадаги маслаҳат учрашувлари, хусусан, Россия Федерациясининг Стратегик ташаббуслари агентлиги билан. Методологияга мувофиқ рейтинг икки йўналишда — минтақанинг инвестицион жозибадорлиги ва уни бошқариш самарадорлиги бўйича шакллантирилади.

Шу билан бирга, рейтингнинг устувор вазифалари:

◾️ фаолиятини оптималлаштириш ва/ёки ислоҳотларни талаб қиладиган давлат органларини, шу жумладан жойларда аниқлаш;

◾️ ҳудудларга инвестициялар оқимини кўпайтириш;

◾️ минтақанинг инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган тезкор ва стратегик мақсадларни амалга оширишнинг инвестицион салоҳияти ва самарадорлигини баҳолаш.

Рейтинг натижалари минтақавий даражада инвестициялар учун танловда яхши рағбат бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Агентликнинг яна бир муҳим лойиҳаси — жалб этилаётган инвестициялар ҳажмини ва экспорт салоҳиятини оширишнинг янги механизмини жорий этиш чора-тадбиралари ишлаб чиқиш бўйича фаолият олиб бориляпти. Бунинг учун, Агентлик томонидан инвестициялар ва ташқи савдо соҳаси таҳлил қилиниб, якуни бўйича янги механизмни жорий этишга тўсқинлик қилувчи бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар аниқланди. Мисол учун, муайян ҳудуд учун энг самарали бўлган лойиҳаларни танлаш ва амалга оширишнинг шаффоф тизими жорий этилмаган, бу баъзи амалдаги лойиҳаларнинг зарар кўриб ишлашига, уларнинг экспорт салоҳияти йўқолишига олиб келади, лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилишда тизимли ёндашув йўқлиги сабабли лойиҳаларни амалга оширишда расмиятчилик ва муддатларни асоссиз чўзилиши ҳолатлари мавжуд.

🔹 Бу ва бошқа тизимли муаммоларни ҳал этиш мақсадила, Агентлик бир нечта лойиҳаларни танлаш ва амалга оширишнинг уч даражали тизимини ташкил этишни таклиф қиляпти. Тизим, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳа офиси; 14 та ҳудудий лойиҳа гуруҳлари ва 207 та туман ва шаҳарлардаги лойиҳа гуруҳлари асосида ишлайди.

Ҳар бир амалга оширилган лойиҳалар ҳақида батафсил Агентликнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали кузатишингиз мумкин. Ҳозирги кунда, расмий веб-сайт ишга туширилиши устидан иш олиб бориляпти.

Report Page