“Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформа”си ишга туширилмоқда

“Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформа”си ишга туширилмоқда


АОКАда ўтказилган брифингда Миллий антидопинг агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳумоюн Омонов "Ўзбекистон-2030" стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди:

Давлатимиз раҳбарининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор қабул қилингандан сўнг Бутунжаҳон антидопинг кодекси ҳамда халқаро стандартларга асосланган ҳолда миллий антидопинг қоидалари ишлаб чиқилди.

2023 йил давомида агентлик томонидан Бутунжаҳон aнтидопинг агентлигининг ADEL платформасидан 7 та ўқув дастур ўзбек тилиги таржима қилинди ва ушбу платформага жойланди. Бугунги кунга қадар ушбу дастурни якунлаб, сертификатга эга бўлган спортчилар сони 600 нафарга етди.

2023 йил 9 ой давомида жами 337 та допинг синамалар олинди.

Шу кунга қадар спортчининг биологик паспортини аниқлаш учун 13 та қон тахлиллари олинган  бўлиб, допинг синамалар махсус лабораторияларга текшириш учун юборилди.

Антидопинг маъмуриятчилиги ва менежменти яни ADAMS тизимига маълумотларни ўз вақтида киритмаган 33 нафар спортчиларга огоҳлантириш берилди ва 5 та спортчига спортдан четлатиш жазо чораси қўлланилди.

Антидопинг қоидабузарлиги жазо муддати тугаган 2 нафар спортчи профессионал спортга қайтди.

Халқаро ҳамкорлик доирасида Корея антидопинг агентлиги билан имзоланган меморандумга асосан 7 нафар агентлик ходими Кореяда малака ошириб кайтди. Шунингдек, жорий йилнинг август ойида Корея антидопинг агентлиги мутахассислари Тошкентга келди ҳамда агентлик ходимларига ўқув-тренинг курслари ва махорат дарсларини ўтказишди.

Қолеверса, октябрь ойида Марказий Осиё минтақавий антидопинг ташкилоти ҳамда Литва антидопинг агентлиги билан ҳамкорликда “Терапевтик истиснолар” соҳасида онлайн вебинар ўтказилди ва республикамизда фаолият олиб бораётган

450 нафарга яқин спорт шифокорлари ва мураббийлар қамраб олинди.

Киберспорт ва яккакураш спорт турлари учун “Антидопинг қоидалари” ўқув услубий қўлланма ишлаб чиқилди. Тиббиёт ходимларини допингга қарши кураш ва профилактикаси бўйича “Антидопинг таълимоти” малака ошириш дастури ишлаб чиқилди.

Халқаро тестлаш агентлиги томонидан маҳаллий ва халқаро мусобақаларда допинг синамаларини олиш ҳуқуқини беришга мўлжалланган 21 кунлик ўқув курси ташкил этилди ва 3 нафар агентлик ходими ўқитилди. Ушбу мутахассисларга халқаро допинг офицери сертификати берилди. Допинг назорати ходимлари 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида допинг назорати ходими сифатида фаолият олиб бориши режалаштирилган.

Шу йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги билан ҳамкорликда Марказий Осиё минтақавий антидопинг агентлиги бошқарувининг навбатдаги ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Ушбу тадбир давомида давлатларда олиб борилаётган антидопинг фаолият бўйича Кенгаши аъзоларининг йиллик ҳисоботи эшитилди ва олдиндаги режалар белгилаб олинди.

Антидопинг соҳасини рақамлаштириш орқали қоидабузарликларини камайтириш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, спортчиларнинг электрон “биологик паспорти”ни аниқлашни йўлга қўйиш орқали улардан допинг синамаларни олиш ва назорат қилиш тизими ишлаб чиқилди ва олинган таҳлил натижаларини антидопинг маъмуриятчилиги ва менежменти тизимига киритиш йўлга қўйилди.

Спортчиларга допинг ва унинг профилактикаси бўйича керакли маълумотлар билан таъминлаш мақсадида “Антидопинг таълимоти” дастури ҳамда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган дори воситалари таркибида тақиқланган моддалар мавжудлигини текшириш учун мўлжалланган “Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформа”си Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ишга туширилмоқда.

Допинг қўлланишининг олдини олиш, антидопинг қоидаларини ўргатиш ва допинг назоратини амалга ошириш борасида мураббий ва тиббиёт ходимларига малака ошириш курслари ташкил қилинмоқда. Жорий йилнинг 10 ойи давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги жами 1309 нафар спорт шифокорлари ва мураббийларга малака ошириш курслари сайёр ҳолда ўтказилди.

Спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар мураббийлари ва спорт шифокорлари учун спортда допингга қарши курашиш ва допингнинг олдини олиш мавзуларида жами 43 та ўқув-семинарлари ўтказилди. Ташкил қилинган

ўқув-семинарлар олимпия ва ноолимпия спорт турлари бўйича 15 та, паралимпия спорт турлари бўйича 13 та шунингдек, вилоятлардаги спорт федерациялар бўлимлари ходимлари учун 15 та ўқув-семинарлари ўтказилди.


Report Page