Спортчи қизлар ютуғи

Спортчи қизлар ютуғи


 Жаҳон ареналарига чиқиш, она Ватани номини , юрт шаънини ҳимоя қилиш ҳар бир спортчининг эзгу ниятидир. Ана шундай орзулар билан мақсад сари интилаётган ёшлар бугунги кунда спортнинг турли йўналишида кўплаб ютуқларни қўлга киритмоқдалар.

Бу борада қизларимиз ҳам жуда фаол. Туманимиздаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Рухшона Абдувоҳидова ҳамда Шаббона Бўроновамактабнинг энг фаол спортчиларидан.

Ёш спортсеварлар 4 йилдан бери Таэквондо ИТФ йўналиши бўйича  маҳоратли мураббий Дадахон Мамадиев қўлида таълим оляптилар. Қизларнинг спортга бўлган иштиёқи ва маҳорати ортиб бориб, вилоят ҳамда республика миқё сидаги мусобақаларда  нуфузли ўринларни эгалладилар. Рухшона 7 маротаба, Шаббона эса 4 маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлдилар. Ҳар иккаласи ҳам қора белбоғ соҳиби. Яқинда ёш спортчи қизлар ҳаётида яна бир қувончли воқеа юз берди. Спортчи қизларга “ Ўзбекистон спорт устаси” фахрий унвони берилди. Бундай шарафли номга сазовор бўлган қизларнинг мақсади, халқаро олимпиаларда қатнашиб,  юртимиз, туманимиз номини дунёга танитишдир.


 Шоира Шоматова.                                      


Report Page