Спорт ва саломатлик — орзу-умидларимиз, куч-қудратимиз манбаи

Спорт ва саломатлик — орзу-умидларимиз, куч-қудратимиз манбаи


Спорт бу – гўзаллик, нафосат, жасорат, матонат ва энг асосийси саломатликдир. Спорт билан мунтазам шуғулланиб юрган инсон доимо ўзини тетик ва енгил ҳис этади. Мунтазам равишда олиб бориладиган спорт машғулотлари инсон организмининг фаол равишда ишлашини таъминлаб туради.

Талабалар ўртасида спортни тарғиб қилиш мақсадида Агротехнология факултети тютори Н.Адизова ҳамда координатор И.Ярашов томонидан ёшлар ўртасида спортнинг турли йўналишларида ташвиқот ишларини олиб бормоқда. Жумладан Университет 2-сон ТТЖда стол тенниси бўйича ўртоқлик учрашувлари ўтказилди.

Хулоса ўрнида замонавий Олимпия ўйинларининг асосчиси Перде Кубертоннинг ушбу сўзларини келтириб ўтишни жоиз топдим–чиройли бўламан десанг югур, соғлом бўламан десанг югур, бой бўламан десанг югур! Зеро соғлигимиз бу бизнинг энг катта бойлигимиздир.

Ахборот хизмати

Report Page