“Спорт билан оғусиз ҳаёт сари”
Жорий йилнинг 20 июнь куни Тошкент шаҳридаги «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети филиалида маънавий-маърифий тизимни яратиш бўйича “Спорт билан оғусиз ҳаёт сари” шиори остида тадбир ўтказилди. Ушбу тадбир давлат раҳбарининг ижтимоий, манавий-маърифий ишларнии йўлга қўйиш бўйича илгари сурган 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намойиш қилишга йўналтирилди.
Ташаббус «ММФИ» МТЯУ ТФнинг ижрочи директори А.Санетуллаев ва профессор-ўқитувчилар бошчилигида очиб берилди ва ёшлар очиқ ҳавода: армрестлинг, шахмат ва шашка, street workout, Кэмари (ким тўпни кўп уриш), волейбол ва камондан ўқ отиш каби мусобақаларда ўзларининг кучларини синаб кўрдилар. Тадбирда нафақат талабалар, балки профессор-ўқитувчилар ҳам ўз кучларини синаб кўриш имкониятига эга бўлдилар. Профессор-ўқитувчилар томонидан талабалар учун армрестлинг, шахмат ва камондан ўқ отиш бўйича мастер-класс ўтказилди.
Тадбирдан сўнг талабалар маданий ҳордиқ олишлари учун ёқимли куй ва қўшиқлар янгради.
Тошкент шаҳридаги «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети филиали “Ёшлар иттифоқи” расиси Мелиқўзиев Жамшид: “Филиалимиз профессор-ўқитувчилар ташаббуси билан талабалар турар жойида ўтказилган тадбир мухтарам президентимизнинг илгари сурган 5 та муҳим ташаббуслари асосида ўтказилди. Бу тадбир ёшларни нафақат ўзаро мусобаларга иштирок этишга чорлайди балки уларнинг спортга аттроф-муҳитга ва умуман ўзаро буладиган муносабатларини ижобий томонга ўзгартириш имкон беради”,- шундай дейди.
Тадбирдан олинган айрим лавҳалар билан бўлишмоқчимиз. Марҳамат!
![](/file/df9609f147ea4cb109c4c.jpg)
![](/file/d883a606349ae272fa65b.jpg)
![](/file/5f5f0948f45d754839872.jpg)
![](/file/c0491a0c10a30f008e45c.jpg)
![](/file/a948ab5f0f41b8bcd3f3c.jpg)
![](/file/be906a24bbf0c4a701490.jpg)
![](/file/22893044783f3bed392ef.jpg)
![](/file/a8bb8c9491b286d5128bf.jpg)
![](/file/8e1ae3209504235dc0680.jpg)
![](/file/52797896280fae523e473.jpg)
![](/file/1e09f05981f03e761be8f.jpg)