#Sport
“Насаф” Қўқонга етиб келди
"Насаф” ПФК матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлари орқали хабар беради:
“Насаф” Қўқон шаҳрига етиб келди ва “Олтин водий” меҳмонхонасига жойлашишди. Кечки пайт жамоамиз “Марказий” стадионда машғулот ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, эртага 28 июл жума куни “Марказий” стадионда Ўзбекистон Кубоги-2017 чорак финали жавоб учрашувида “Қўқон-1912” – “Насаф” жамоалари ўзаро куч синашади. Учрашув соат 18:00да бошланади.