Спиртли ичимлик истеъмол қилиш пичоқбозликга айланди

Спиртли ичимлик истеъмол қилиш пичоқбозликга айланди

Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 1 январь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 4-микрорайонда яшовчи В.И. уйида акаси И.И. билан биргаликда спиртли ичимлик ичиб, келиб чиққан жанжал оқибатида В.И. акасининг қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада И.И. касалхонага ётқизилган. В.И. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page