Соҳта пулларга қорамолларни олиб кетган шахслар қўлга олинди

Соҳта пулларга қорамолларни олиб кетган шахслар қўлга олинди


Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида шу йил 10 июль куни Самарқанд маҳалласида яшовчи А.У. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 15 май куни 2 номаълум шахс “Ойдин” қорамол бозорида унга тегишли 2 бош қорамолини 4 млн. 500 минг сўмга сотиб олишга келишиб, унга дастлаб 100 000 сўм пул бериб, қолган пулларни Қарши шаҳрида беришларини айтганини ва Қарши шаҳар ҳудудида унга берган 600 АҚШ доллари қалбаки (сувенир) бўлиб чиққанини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Косон тумани яшовчилар Э.Т. ва С.Д.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page