Соҳа илғорлари тақдирландилар. 

Соҳа илғорлари тақдирландилар. 



Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами муносабати билан Давлат кадастрлар палатасининг Наманган вилояти бошқармаси томонидан вилоят кадастр тизимида ишловчи соҳанинг илғор ходимлар тантанали равишда ташкил қилинган байрам тадбирида тақдирландилар.  

       Тадбирни Давлат кадастрлар палатасининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Нозимжон Инамов очиб барча йиғилганларни Жонажон Ўзбекистонимизнинг 30 йиллик байрами билан самимий табриклади. Барча ходимларни биргаликда шижоат билан ишлаб Давлат раҳбаримиз томонларидан кадастр соҳаси олдига қўйган вазифаларни бажаришда барчага сиҳат саломатлик куч, ғайрат ва омад тилади.

        Вилоят бошқармаси бошлиғининг буйриғига биноан байрам муносибати билан,

Қаландарова Ўғилхон Акрамовна - Инсон ресурсларини бошқариш бўлими бошлиғи,

Абдуллаева Муқаддасхон Махамадалиевна - Янгикургон тумани бош мутахассис - мурожаатлар билан ишлашга масъул,

Умаров Жамшиджон Носиржонович - Чуст тумани хўжалик ҳисоби етакчи мутахассиси,

Маъмурвалиев Зойиржон Сайдалиевич - Поп тумани бош мутахассис - мурожаатлар билан ишлашга масъул ходим.

     Уларга Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси тизимида ўз меҳнатлари билан барчага ўрнак бўлаётганликлари ва жамоаит ишларидаги  фаолликлари учун “Ташаккурнома” берилди ва эсдалик совғалари топширилди.

     Байрам давом этмоқда.

 

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармалари Матбуот хизмати.


Report Page