Совуқ кунларда аҳолига белгиланган меъёрда етказиб берилмаган иссиқлик энергияси учун тўловлар ўрнатилган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинади

Совуқ кунларда аҳолига белгиланган меъёрда етказиб берилмаган иссиқлик энергияси учун тўловлар ўрнатилган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинади

https://t.me/aoka_uz

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Равшанбек Жўраев маълум қилди:

Республика бўйлаб кузатилаётган ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши, аномал совуқ ҳамда мавсумни беталофат ўтказиш, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги масъул ходимлари томонидан авария ҳолатларини тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида ишчи гуруҳлар шакллантирилди. Хусусан,  Навоий, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган иссиқлик таъминоти корхоналари, шунингдек Тошкент шаҳри бўйича туманлар кесимида ширкат ҳамда БСК (Бошқарув сервис компаниялари) фаолиятига кўмаклашиш бўйича авария-бригадалари тузилди.

Ташкил этилган ишчи гуруҳ фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳоли томонидан келиб тушадиган мурожаатларни қабул қилиш ва маъсул ижрочиларга йўналтириш бўйича 24 соатлик диспетчерлик штаби фаолияти йўлга қўйилди.

Кўп қаватли уйларнинг иссиқлик, ичимлик, оқова сув, электр ва газ таъминоти тизимларида юзага келган авария ҳолатларини бартараф этиш мақсадида 320 нафар ишчи ходимдан иборат 9 та тезкор авария таъмирлаш-тиклаш гуруҳи фаолияти йўлга қўйилди.

Ишларни самарали ташкил этиш мақсадида 25 та махсус техника жалб қилинди.

Бугунги кунда тизимдаги иссиқлик таъминоти корхоналари балансида бўлган 492 та қозонхона орқали 13 854 та кўп қаватли уй ҳамда 2 095 та ижтимоий соҳа объектига иссиқлик таъминоти етказиб берилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларида умумтаълим мактабларини иссиқлик энергияси билан таъминловчи ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналари балансидаги айрим локал қозонхоналар ўқувчиларнинг қишки таътилга чиққанлиги ҳамда энергоресурсларни иқтисод қилиш мақсадида фаолияти вақтинча тўхтатилганди.

Мазкур ҳудудлар бўйича мактаблар фаолияти тикланиши билан биргаликда қозонхоналар ҳам ишга туширила бошланди.

Иссиқлик энергияси ҳароратини барқарорлигини таъминлаш мақсадида “Тошкент иссиқлик маркази” ДУК балансидаги 4 та қозонхонага табиий газга қўшимча равишда мазут ёқилғиси ҳам ёқилмоқда.

Солиштириб қарайдиган бўлсак, “Тошкент иссиқлик маркази” ДУК балансидаги 9 та марказий қозонхонанинг жорий йил 15 январдаги кунлик газ истеъмоли 4,5 млн метр кубни ташкил этиб, 36,1 минг Гкал иссиқлик энергияси ўртача 53 0С ҳароратда етказиб берилган бўлса, жорий йил 23 январдаги кунлик газ истеъмоли 4,83 млн метр кубни ташкил этиб, 37,9 минг Гкал иссиқлик энергияси ўртача 60 0С ҳароратда етказиб берилди.

Ҳудудлар ва қозонхоналарга етказиб берилаётган табиий газ босимининг ошиши натижасида иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган иссиқлик энергиясининг ҳарорати 7-8 0Сга оширилди.

Жорий йилнинг 16-23 январь кунлари ишчи гуруҳлар томонидан ҳамда вазирликда ташкил этилган диспетчерлик штабига келиб тушган мурожаатлар асосида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Иссиқлик таъминоти соҳасида 148 та кўп қаватли уй ва 3 та ижтимоий соҳа объекти, электр таъминоти соҳасида 962 та ҳамда газ таъминоти соҳасида 4 та кўп қаватли уйда юзага келган узилиш ва носозликлар бартараф этилиб, таъминот қайта тикланди.

Ҳудудлардаги 320 та кўп квартирали уйнинг электр энергияси билан таъминлаб бервучи жиҳозлар (кабель, шит, автомат) янгисига алмаштирилиди, шунингдек кўп квартирали уйларга боғлиқ 35 та трансформаторда таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

237 та кўп квартирали уйнинг ертўла қисмида жойлашган муҳандислик ва оқова сув тармоқларида юзага келган авария, 56 та кўп квартирали уйнинг ичимлик сув қувурларида юзага келган ёрилиш ва музлаш ҳолатлари бартараф этилди. Шу билан бирга 22 та носоз лифт ускунаси таъмирланиб, ишга туширилди.

Истеъмолчиларда ҳақли савол туғилмоқда. Иссиқлик энергияси етказиб берилмаган ёки меъёридан паст ҳароратда етказиб берилган кунлардаги иссиқлик таъминоти учун пул тўланадими?

Таъкидлаш лозимки, истеъмолчилар томонидан мавсум давомида белгиланган меъёрда етказиб берилмаган иссиқлик энергияси учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорининг тегишли бандларига асосан ўрнатилган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Куни кеча Президентимизнинг топшириқларига асосан, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, келгусида юзага келиши мумкин бўлган вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда 1991 йилгача қурилган 31 мингта кўп қаватли уйнинг фасад қисмини реновация асосида босқичма-босқич базальт қопламага ўтказиш ҳамда муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда иссиқ сув ва электр билан таъминлашни назарда тутувчи дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

       Албатта, базалт қопламаси 25-30% энерготежамкор қурилиш маҳсулоти саналади. Кўриниб турибдики, аҳолини иссиқлик энергияси билан сифатли таъминлаш борасидаги ишлар кенг кўламда давом эттирилади. 


Report Page