💰 Сотувларнинг базовий принципи.
Четдан туриб сотувларнинг моҳиятига назар ташлаш ва фикрлашни тўғри йўналишга қаратиш имконини берувчи ажойиб мақола.
Қопга 10 та сариқ🟡 ва 90 та оқ⚪️ шарча солинган. Ҳар сафар қўлингизни тиқиб биттадан шарча оласиз.
Қопдан сариқ шарчаларнинг🟡 ҳаммасини олдингизми йўқми?
Агар ичида жами нечта сариқ шарча 🟡 борлигидан бехабар бўлсангиз, бу саволга қачон жавоб оласиз?
Йўқ, бу эҳтимолийлик назариясидан бир масала эмас, асло.
Бу жуда оддий. Ҳамма сариқ шарларни 🟡 чиқариш учун қопдаги бор шарчани ташқарига чиқарган бўлишингиз керак. Шундагина сиз жами нечта шарча бўлганини, нечтаси сариқ шарча эканини аниқлайсиз.
Хуллас, шарчалар солинган қоп – сизнинг потенциал мижозларингиз.
- ⚪️Оқ шарчалар рад жавоблари
- 🟡сариқ шарчалар – олди-сотди шартномаси.
Қанча кўп рад жавобини олсангиз, шунчалик кўп олди-сотдига қўл урасиз.
Бу жуда оддий.
Қўлингизга ручка олиб майдонга чиқинг ва у ерда юрган ҳар бир одамга кўрсатиб “Ручка олинг” дея таклиф этинг. Эртами кечми сиз сиз айнан шу ручкага эҳтиёж сезаётган одамни учратасиз.
Аммо, сотувлар қуруқ бўладиган бўлса, биз лим-лим қилиб оқ шар ⚪️ солинган қопга эга бўламиз.
🟡Сариқ шарчалар сони кўпроқ бўлиши учун маркетинг ва реклама мавжуд.
Ушбу воситалар сариқ шарлар 🟡 сони кўп бўлган бошқа қопни олиш имконини беради.
Шунингдек, сиз ҳар битта ⚪️ оқ шарчадан “нима учун бу ручка сенга керак эмас?” дея сўрашингиз керак бўлмайди.
Оддий мисол тариқасида пештоқига “Тортлар” 🎂 деб ёзилган дўконни оламиз.
Унинг ёнидан ҳар куни минглаб одамлар ўтиб юради. Кўпчилик, ёзувни кўриб ҳаёлидан ўтказади. “Йўқ, мен ҳозир тортни қаерга қўяман, аммо, олсам ҳам ёмон бўлмасди”. “Ҳозир торт ололмайман, чунки бошқа режаларим бор”, “Ҳозир пулим йўқ”, “Мен парҳездаман” ва ҳоказо.
Ушбу ҳолатда сотувчи бу рад жавобларининг бирортасини эшитмайди. Чунки барча жавоблар “пештоқдаги ёзув”га қаратилган бўлади.
⚪️ Оқ шарчаларнинг бир қисми дўконга нарх-наво, маҳсулотлар тури билан танишиш, жуда бўлмаганда бироз исиниб олиш мақсадида киради. Лекин оқ шарлар ⚪️ билан бирга сариқ шарчалар🟡 ҳам киради. Агар сиз бу тортларни ўтган-кетганнинг қўлига тутқазиш йўли билан сотадиган бўлсангиз, 🟡 сариқ шарчалар фоизи ортади.
Демак, қопдаги сариқ шарлар 🟡 сони қопдаги шарларнинг умумий сонига боғлиқ бўлади. Сотувлар сони ошиши учун қопдаги шарлар сонини оширишнинг ўзи етарли.
Буни реклама ёки радио ёрдамида амалга ошириш мумкин.
Айтайлик, сизнинг интернет-дўконингиз бор. Шарчалар сонини қандай ошириш мумкин? Сайтга киришлар сонини ошириш йўли билан.
Ҳар бир ташриф – бу шарча. Унинг қандай тусда экани тез орада маълум бўлади. Чунки у ё товарга буюртма беради, ё рад қилади.
Лекин, ҳар қандай шароитда ҳам, олди-сотди амалга оширилса ҳам ёки рад жавоби олинса ҳам – сиз учун барибир яхши бўлади.
Кейинчалик сиз бошқа воситалар ( презентация, яъни тақдимот, акциялар, олди-сотдиларни бенуқсон ёпиш ) орқали сариқ шарчалар🟡 фоизини оширишингиз мумкин бўлади.
Лекин, аввалбошидан рад жавобларга тўғри муносабатнинг базавий принципини тушуниб олишингиз мумкин.
Рад – бу яхши! Рад жавоблари қанчалик кўп бўлса - олди-сотди шунчалик ортади. Ҳар қандай савдода эҳтимолийлик назарияси ишлайди.
Ва ҳар бир қопда мингта шарча бўлса ҳам, маълум фоизини сариқ шарчалар 🟡 ташкил этади.
#савдо