Оширма сомса

Оширма сомса

Xosiyat_Shams

Оширма сомса


Хамир учун керакли масаллиқлар:

1.      250 гр илиқ сут

2.      20 гр шакар

3.      8 гр дрожжи

4.      4 гр туз

5.      1 та тухум

6.      50 гр сариёғ ёки маргарин

7.      450-500 гр ун

8.      1-2 ош қошиқ салат ёғи

Начинка учун керакли масаллиқлар:

1.      250 гр қийма

2.      3 ош қошиқ ёғ

3.      2-3 та пиёз

4.      Туз, зира ва муруч

 

Тайёрланиш жараёни:

1.      Тоғорачага 250 гр илиқ сут, 20 гр шакар ва 8 гр дрожжи соламиз ва аралаштириб 6-8 дақиқа атрофида иссиқ жойга оширишга қўямиз.

2.      Ошганидан сўнг 4 гр туз, 1 та тухум ва 50 гр газда эритилган сариёғ ёки маргарин солиб аралаштирамиз.

3.      Сўнгра 450-500 гр ун солиб аралаштириб юмшоқ хамир қориб 7 дақиқа устига пластик пакет ёпиб оширишга қўямиз.

4.      Кейин, устига 1-2 ош қошиқ салат ёғи суртиб яхшилаб муштлаймиз. Буни 2-3 маротаба такрорлаймиз, ҳар сафар ёғлаб муштланади.

5.      Начинка тайёрлаб оламиз, бунинг учун 250 гр қиймани 3 ош қошиқ ёғда қовурамиз.

6.      Чиройли бўлиб қовурилганидан сўнг устига 2-3 та тўғралган пиёз солиб юмшагунича қовуриб туз, зира ва муруч солиб 4 дақиқа паст оловда димлаймиз.

Ёғсиз қилиб сузиб оламиз.

7.      Ошган хамирни 12-14 бўлакка бўлиб қўлда думалоқ қилиб очиб ичига қиймали начинкани солиб яхшилаб расмда кўрсатилгандек тугиб листга териб устига пластик пакет ёпиб 4-5 дақиқа оширамиз.

8.      Ошганидан сўнг устига тухум сариғини суртиб ва озгина қора седана сепиб қизиган духовкага қўйиб 170°C ҳароратда 25-30 дақиқа давомида пишириб оламиз.

ЁҚИМЛИ ИШТАХА!

Report Page