Солиқ қонунчилигига ўзгаришлар киритилмоқда

Солиқ қонунчилигига ўзгаришлар киритилмоқда

MoliyaPress

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига киритилган қўшимча ва ўзгаришлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида” ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4555-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 30 мартда 2771-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

103-105-моддаларига асосан ортиқча тўланган солиқларни ҳисобга олиш ва қайтариш бўйича киритилган қўшимча ва ўзгартиришлардан келиб чиқиб қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Жумладан, ортиқча тўланган (ортиқча ундирилган) солиқларни ҳисобга олиш ва (ёки) қайтариш бўйича солиқ тўловчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида солиқ органининг қарор қабул қилиниб, бу ҳақида солиқ тўловчини уч кун ичида хабардор қилиниши;

янглишиб тўланган солиқ суммалари, шунингдек пенялар ва (ёки) жарималар солиқ тўловчига унинг ёхуд банкнинг ёки Ўзбекистон Республикаси Ғазначилигининг ёзма мурожаати асосида, агар хатолик улар томонидан йўл қўйилган бўлса, қайтарилиши белгиланди.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:

ортиқча тўланган (ортиқча ундирилган) солиқларни ҳисобга олиш ва (ёки) қайтариш бўйича солиқ органининг қарор қабул қилиниши;

суд ҳужжатлари ва солиқ органининг қарорларига асосан мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилган солиқ ва йиғимларни бюджетга ўтказиш бўйича тўлов топшириқномаси намунаси;

ортиқча тўланган (ортиқча ундирилган) ёки хатолик билан тўланган солиқ (пеня, жарима) суммаларини бошқа солиқ қарзига ҳисобга олиш бўйича тайёрланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробаридан ошмаган топшириқнома ва қарорларни Ғазначилик бўлимларига автоматик юбориш;

ижрога қабул қилинган топшириқнома ва қарорларни солиқ органининг мурожаатига асосан вақтинчалик тўхтатиб турилиши ёки қайтарилиши;

5 иш куни мобайнида ҳисоб рақамларда жорий тушумлар етишмаган топшириқнома ва қарорларнинг ижросини тегишли бюджетнинг шахсий ғазна ҳисобварағидан амалга оширилиши.

Натижада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон қарори ва Солиқ кодексининг 103-105-моддалари талаблари бажарилади, ортиқча тўланган (ундирилган) солиқларни ҳисобга олиш ва (ёки) қайтариш муддатлари қисқаради, солиқ органининг масъулияти оширилади ва тизим автоматлашади.


Молия вазирлиги

Ахборот хизмати


Report Page