Сохта салафийларнинг ажойиботларидан

Сохта салафийларнинг ажойиботларидан

@AhliSunnaValJamoaUz

Сохта салафийлар шайхлари ва уларнинг йўлларидан юрганларнинг энг катта ажойиботларидан, улар Ашъарий ва Мотуридий олимларнинг мерослари, китоблари ва илмларидан олишади-да ва уларнинг эътиқоди бузуқ деб туҳмат тошларини отишади. Уларнинг бундай ишлари, яъни бир ақлда пайдо бўлган бундай таноқуз кулгини келтиради.

Масалан улар ўзларини динларини Ибнул Ҳажар Асқалоний Ашъарийнинг Бухорийга ёзган шарҳидан ва Имом Нававий Ашъарийнинг Саҳиҳи Муслимга ёзган шарҳидан олишади.

Қуръони карим тафсирини Қуртубий, Фахриддин Розий, Бағавий, Абу Ҳайён, Суютий, Байзовий ва бошқа ашъарий ва мотуридий муфассирларнинг тафсиридан фойдаланишади.

Фиқҳни эса Имомул ҳаромайн Абул Маъолий Жувайний, Абу Хомид Ғаззолий, Имом Нававий, Ъиз ибн Абдуссалом, Ибн Ҳажар Асқалоний, Ибн Ҳажар Ҳайсамий, Имом Субкий, Имом Сарахсий, Боқиллоний, Камол ибн Ҳумом ва бошқа фақиҳларнинг илмидан олишади.

Ҳадисни Имом Байҳақий, Ибн Ҳиббон, Ибн Асокир, Хатиб Бағдодий, Бадриддин Айний, Ҳоким Нийсобурий ва бошқа муҳаддислардан олишади.

Ва яна уларнинг номини тилга олишга вақт етмайдиган минглаб бошқа уламолар ва уларнинг китоблари ҳам борки ўша сохта салафийлар улардан фойдаланиб келадилар.

Юқорида номлари зикр қилинган ва қилинмаган Аҳли сунна вал жамоа имомлари бўлмиш ашъарий ва мотуридийларга мансуб уламолардан Аллоҳ таоло рози бўлсин! Улар ислом умматига катта илмий меросни қолдириб кетганлар, улар динни бугунгача етказиб келишди ва улар шариатни сақловчи ва ҳимоячисидирлар. Ким уларга мувофиқ келса улар Аҳли сунна вал жамоадандир, уларга хилоф қилганлар эса аҳли суннадан эмас!

Р. Ахунджанов тайёрлади

Report Page