Соҳани рақамлаштириш орқали тўлов интизомини кучайтириш, ичимлик суви ва кўрсатилаётган оқова сув хизматлари бўйича тўловлар шаффофлигини янада ошириш масалалари 

Соҳани рақамлаштириш орқали тўлов интизомини кучайтириш, ичимлик суви ва кўрсатилаётган оқова сув хизматлари бўйича тўловлар шаффофлигини янада ошириш масалалари 

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

2021 йил 20 майидан бошлаб пилот лойиҳа тариқасида Тошкент вилоятининг Қибрай ва Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Шайхонтоҳур туманларида сув таъминоти корхоналарининг назоратчилари томонидан хизматлар учун аҳолидан пул ундириш ишлари тўхтатилган эди.

Ушбу ҳудудларга бириктирилган назоратчилар фақат белгиланган тартибдаги кузатув ва хатлов ишлари билан шуғулланишди, улар тасарруфидаги тўлов терминаллари ва термопринтерлар бошқа ҳудудларга бириктирилган эди.

Мазкур пилот лойиҳа натижалари таҳлили ўзининг ижобий кўрсатгичларини намоён этди. Жумладан, ушбу туманлардаги ичимлик ва оқова сув хизматлари учун истеъмолчилар томонидан тўловларнинг мустақил равишда амалга оширилиши ҳажмлари, тўлов интизоми мустаҳкамланиб бормоқда. Шунингдек, операцион ҳаражатларни қисқартиришга эришилди. Назоратчилар томонидан аҳоли истеъмолчиларининг 19 197 таси хатловдан ўтказилди ҳамда 1 839 млн. сўмлик қарздорлиги мавжуд 1 128 нафар истеъмолчи ишлари мажбурий ундириш юзасидан суд органларига топширилди.

 Ушбу ижобий тенденциядан келиб чиқиб, жорий 2021 йилнинг 2 августидан бошлаб Республикамизнинг 28 та туман, шаҳарларида ҳам ушбу лойиҳа амалда тадбиқ этилишини маълум қиламиз.

Бунда,

1.    Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир ва Бўзатов туманларида

2.    Андижон вилоятининг Улуғнор ва Бўстон туманларида

3.    Бухоро вилоятининг Жондор ва Қоровулбозор туманларида

4.    Жиззах вилоятининг Дўстлик ва Бахмал туманларида

5.    Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри, Қизилтепа ва Томди туманлари

6.    Наманган вилоятининг Норин ва Косонсой туманларида

7.    Самарқанд вилоятининг Нуробод ва Қўшработ туманларида

8.    Сирдарё вилоятининг Сардоба ва Ҳовос туманларида

9.    Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ва Термиз туманларида

10.  Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ва Красногорск шаҳарчасида

11.  Фарғона вилоятининг Қува ва Қўштепа туманларида

12.  Хоразм вилоятининг Гурлан ва Ҳазорасп туманларида

13.  Қашқадарё вилоятининг Нишон, Муборак ва Косон туманларида

сув таъминоти корхоналарининг назоратчилари томонидан хизматлар учун аҳолидан пул ундириш ишлари тўхтатилади.

 Ўз навбатида, ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишда Сиз қулай ва тезкор бўлган қуйидаги воситалардан фойдаланишингиз мумкинлиги эслатиб ўтилади:

Cabinet.uzst.uz шахсий кабинет орқали;

@uzst_bot телеграм-боти орқали;

- электрон тўлов тизимлари (Click, Paynet, Upay, Payme, Oson) ҳамда тўлов инфокиосклари орқали;

тижорат банклари мобил иловалари орқали;

- тижорат банк кассалари ва шахобчалари ҳамда почта бўлимлари орқали.

 Ҳурматли юқоридан номлари қайд этилган туман ва шаҳарлар ичимлик ва оқова сув хизматлари фойдаланувчилари!

Ушбу пилот лойиҳа даврида истеъмол қилинган ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун сув таъминоти корхоналари назоратчилари тўғридан-тўғри тўлов талаб қилишлари ҳолатларига дуч келсангиз, “Ўзсувтаъминот” АЖнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича 555-03-1055 телефон рақамига ёки stopcorruption@umail.uz электрон почтаси орқали мурожаат қилинг (мурожаатчининг шахси сир тутилиши кафолатланади).

 Шунингдек, республика бўйлаб 12-55 ягона қисқа рақами (эслатиб ўтамиз ушбу рақам орқали боғланишда барча қўнғироқлар бепул) ҳамда “Сувтаъминот/Водоснабжение” (t.me/uzsuv_chat) телеграм-чати воситасида соҳага оид барча саволлар, таклифларингиз билан мурожаат қилишингиз мумкин.


Report Page