Соғлом ҳаёт учун босилган қадамлар

Соғлом ҳаёт учун босилган қадамлар


Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти жамоаси, профессор-ўқитувчилари ва талабалари соғлом турмуш тарзи тарафдори. Улар инсон учун энг оддий ва фойдали бўлган юриш машғулоти билан шуғулланишмоқда.

Юриш тана учун энг табиий жисмоний жараён ҳисобланади. Шу сабабли институт жамоаси имкон қадар кўпроқ юришни одат қилишди.

Шунингдек, профессор-ўқитувчиларнинг тана вазнлари ўлчаниб, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш бўйича мутахассислар тавсияларини олишмоқда.

Илмий тадқиқотларнинг кўрсатишича, айнан пиёда юриш – умрни узайтириш учун жуда фойдали машғулот. Соғлом ҳаётни танлаш ўз қўлимизда.

АндҚХАИ матбуот хизмати

https://t.me/AQXAI_pressa

Report Page